Хабарингиз бор, Бразилияда ўтаётган жаҳон чемпионатида Англия терма жамоаси кутилмаганда ўз иштирокини гуруҳ баҳсларидаёқ тўхтадиган бўлди. Энг қизиғи айрим ОАВларда Англиянинг ушбу мағлубиятига терма жамоа аъзолари билан бирга, кўпроқ Уэйн Руни айбдор қилиб кўрсатилмоқда. Бироқ, Голландия терма жамоаси сардори Робин ван Перси бундай фикрда эмас.
"ЖЧдаги муваффақиятсизликка биргина Руни айбдор эмас. У Бразилияда қандайдир алоҳида босим остида бўлди. Шкнингдек, уни ноҳақ танқид қилишди" дейди "МЮ" футболчиси Kicker нашрига берган интервьюсида. "У терма жамоаси учун чемпионатда борини бериб ўйнади ва Руни буюк футболчи. Дарвоқеъ, Менинг "Манчестр Юнайтед" сафига қўшилишимга айнан Руни сабабчи бўлган".
"Мен Англиянинг Италияга қарши баҳсини қисман кўрдим. Бироқ, Уругвай билан баҳсни тўлиқ кўрдим ва менимча, Англия яхши ўйин намойиш қилди, улар хавфли вазиятлар кўпроқ яратишди, бироқ инглизларга омад етишмади. Футболда эса мағлубият билан ғалаба ораси бир қадам ва унда ҳамма нарса бўлиши мумкин".