Кириш Регистрация
29/06 22:00 Бразилия 2-1 Япония
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар - Норвегия
01/07 02:00 Франция - Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР

Марк Вильмотс: "Лукаку мендан кечирим сўради"

Баҳо:
+ | -

Бельгия терма жамоаси бош мураббийи ЖЧ-2014 гуруҳ босқичида Россияга қарши учрашувда (1:0) жамоа ҳужумчиси Ромелу Лукакунинг қилмишига изоҳ берди.

"Кеча Лукаку билан учрашдим, биз яхши оҳангда суҳбатлашдик. Мен ўша пайтда унинг қандай ҳиссиётни бошдан кечирганлигини яхши биламан. 1994 йилда менда ҳам худди шундай вазият бўлган эди.

Албатта, унинг ўйинидан ва алмаштиришдан кейинги қилиғидан кўнглим тўлмади. Аммо Лукаку ҳам ўзидан кўнгли тўлмади. У кечирим сўради, энди олдинга қадам ташлаймиз. Мен ўтган ишга қарамайман, асосийси - келажак. Мени фақат жамоамни ютуғи қизиқтиради.

Ромелу кеча машғулотларда жуда яхши ишлади ва яхши кайфиятдалиги кўринди.

Жамоага руҳшунос керакми? Мн ҳеч қачон руҳшунос билан ишламаганман ва иламайман ҳам. Мураббийнинг ўзи кифоя. Кельндаги мураббийлар курсидаги энг қизиқ дарслар руҳшунослик эди. У ерда кўп нарсани ўрганганман. Мен ўзимни руҳшунос деб ҳисоблайман. Менда тажриба етарли ва жаҳон чемпионатида қатнашиш тажрибаси ҳам", -  дейди Вильмотс.

Манба: sports.ru
Киритилди: 10:50, 26.06.2014.
Ўқилди: 4252 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Германия пенальтилар сериясида Парагвайга имкониятни бой бериб, ЖЧ-2026 билан хайрлашди (видеошарҳ) [3690]

Нидерландия терма жамоаси Жаҳон чемпионатларида янги рекорд ўрнатди [3363]

Неймар Бразилиянинг ЖЧ-2026дан эрта чиқиб кетишини прогноз қилган математикка мурожаат қилди [3124]

«Қани кўрамиз, энди ким норози бўларкин» — «Реал» Моуриньони нега қайтаргани маълум бўлди [3103]

«Барселона»ми ёки «Бавария»? Кейннинг келажаги борасида янги маълумот пайдо бўлди [3024]

Шалимов: «Шомуродов ҳақиқий етакчи, аммо Ҳусанов мени ҳайратда қолдирди» [2418]

ЖЧ-2026. Бугун яна учта муҳим ўйин бор [2316]

Нидерландия дарвозабони Марокашга қарши ўйинда пенальтилар сериясида автогол муаллифига айланди (фото) [2258]

Родри операция қилинади [2108]

ЖЧ-2026. Бразилия қўшимча вақтдаги гол эвазига Японияни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўл олди [1895]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик