Аргентина терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида 9 очко билан гуруҳда биринчи ўринни эгаллаб нимчорак финалга йўл олганидан хабарингиз бор. Ушбу учрашувларнинг барчасида Месси тўп киритиб, Аргентина ғалабасига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда. Аргентина терма жамоаси аъзоси Гагонинг фикрича, Мессининг гол ураётгани Аргентина тўлиқ унга боғланиб қолганини билдирмайди.
"Мессининг ўйинларини томаша қилиб, ундан завқ олишингиз мумкин. Унинг бир ўзи барча учун ғалаба қозониши мумкин. Бироқ, менимча бу унга боғланиб қолиш дегани эмас. Месси дунёнинг энг яхши футболчиси ва сиз унинг ўйинларини томоша қилиб завқланиш имкониятига эгасиз. Бошқалар Месси учун бўшлиқ яратади ва у вазиятдан фойдаланади" дейди футболчи.
Шунингдек, Гагонинг фикрича ушбу Жаҳон чемпионатида фаворит терма жамоанинг ўзи йўқ.
"Бу йилги жаҳон чемпионатида алоҳида фаворит терма жамоанинг йўқлигига гувоҳ бўлдик. Масалан, Коста-Рикани олинг. Шунингдек, Швейария жуда тезкор футболчиларга эга кучли рақиб ва улар билан осон бўлмаслиги аниқ".