Кириш Регистрация
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано

Колумбия иккинчи чорак финалчига айланди

Баҳо:
+ | -

Колумбия терма жамоаси иккинчи чорак финалчига айланди. Бу жамоа 1/8 финал босқичида Уругвай устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Уругвай бош мураббийи Оскар Табарес қитаъдошларига қарши ўйинга ҳимоявий тактика танлади. Бунга балки Луис Суареснинг дисквалификация қилингани сабаб бўлгандир. Аммо бу тактика ўзини оқламади. Аксинча, колумбияликлар ўз омадларини рақиб жарима майдончаси атрофидан қидиришди ва ғалабани қўлга киритишди.

Ушбу ўйинда ЖЧнинг яна бир кашфиёт футболчиси ўзини кўрсата олди. Колумбиялик Хамес Родригес ўнг қанотдан етказилган тўпни жарима майдончаси яқинида кўкраги билан қайтарди ва тўпни ерга туширмасдан дарвоза томон йўллади. Тўп аввал дарвоза тўсинига тегиб, кейин чизиқни кесиб ўтди. Жуда чиройли гол.

Иккинчи бўлим бошида Колумбия ўйин тақдирини ҳал қилиб қўйди. Жексон Мартинес дарвоза устунига яқин жойда очилган Куадрадони кўрди ва тўпни унга етказди. Куадрадо бош билан тўпни Родригес томон узатди ва Хамес яқин масофадан даврозани ишғол қилди.

Ўтказиб юборилган голлардан кейин уругвайликлар олдинга ўтишга мажбур бўлдилар. Улар биринчи рақам остида ўйнаш салоҳиятига эга эканини кўрсатиб, кўплаб имкониятларга эга бўлишди. Аммо кеч эди. Ўйиннинг қолган қисмида Колумбия посбони Оспина жуда яхши ўйнаб, ўз дарвоза дахлсизлигини сақлаб қолди.

Колумбия ўз тарихида илк марта ЖЧнинг чорак финалига чиқди. Хамес Родригес эса 5та гол билан тўпурарлар орасида яққол пешқадам бўлиб олди. Чорак финалда Бразилия ва Колумбия терма жамоалари баҳс олиб боришади.

ЖЧ-2014, НИМЧОРАК ФИНАЛ
КОЛУМБИЯ - УРУГВАЙ 2:0 (1:0)
Голлар: 1:0 – 28 Хамес Родригес, 2:0 – 50 Хамес Родригес.
Колумбия – Оспина, Суньига, Сапата, Йепес, Армеро, Агиляр, К. Санчес, Куадрадо (Гуарин, 81), Хамес (Рамос, 85), Ж. Мартинес, Гутьеррес (Мехия, 68).
Уругвай – Муслера, М.Перейра, Годин, Хименес, М. Касерес, А. Перейра (Г. Рамирес, 53), А. Гонсалес (Эрнандес, 67), Аревало, К. Родригес, Кавани, Форлан (Стуани, 53).
Огоҳлантиришлар: Хименес (55), Лугано (77), Армеро (78).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 03:25, 29.06.2014.
Ўқилди: 5729 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.