"Қўқон-1912" ва "Оқ-тепа" ўртасидаги Биринчи лиганинг қолдирилган баҳси нафақат турнинг, балки бутун чемпионтнинг энг муҳим, марказий ўйини ҳисобланарди. Уч-тўрт тур илгари, "Оқ-тепа" нинг собиқ мураббий бош мураббийи Александр Мочинов бошчилигида жамоа пешқадамлик қилаётган эди. Яқинда Александр Мочинов Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди ва "Оқ тепа" жамоасида сезиларли даражада пасайиш юзага келди. Қаторасига очколар йўқотишлари, ўз уйида мағлубият бўлиши ва охир оқибат нафақат пешқадамликни, балки иккинчи ўриндан ҳам маҳрум бўлишга олиб келди. Шу жараёнда, жамоанинг ўйинини зудлик билан юқори даражага олиб чиқиши мақсадида, клуб раҳбарияти бош мурабийлик лавозимига, таниқли, тажрибали мутахассис Фурқат Эсонбоевни таклиф этди.
Албатда Ф. Эсонбоев биринчи ўйиндаёқ муваффақиятга эриши учун бор маҳоратини ишга солишни режалаштирган эди, лекин "Қўқон-1912" жамоаси бош мураббийи Р.Абдуллаевнинг бу борада ўзининг принципиал қараши бор эди. Биринчи даврадаги Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда қўқонликлар ютиб турган ўйиннинг сўнгги дақиқаларда ютқазиб қўйишди. Бу мағлубият жамоа учун мавсумдаги биринчиси эди. Шунинг учун "Қўқон-1912" ўзининг содиқ мухлислари олдида муносиб ўйин кўрсатиб, ғолиб бўлишлари шарт эди.
Учрашув, об-ҳаво 40 даража иссиқ бўлишига қарамай, шиддат билан бошланди. Нодир қўзибоев ва Отабек Ҳайдаровларнин тинимсиз ҳужумлари меҳмонлар жамоаси дарвозабони Асилбек Омоновни ноқулай вазиятларга олиб келди.
Меҳмонлар сафида яқин йилларгача миллий терма жамоада ўзининг чиройли йўинлар билан томошабинларнинг меҳрини қозониб келган, эндиликда "Оқ-тепа"нинг шарафини ҳимоя қилиб келаётган - Илдар Мадеев, мезбонлар ҳимоячиларига тинчлик бермай келди. Жамоаларнинг эҳтиёткорлик билан ўйнашларими ёки иссиқ ҳавонинг таъсирими, ўйиннинг биринчи бўлимда айтарли хавфли вазиятлар юз бермади.
Ўйиннинг иккинчи бўлимида ҳаво сақлқинланиб қолганиданми ёки мураббийларнинг топшириқлари таъсир қилдими - ҳар иккала жамоа анча қизиқарли ўйин намойиш эта бошлади. 46-дақиқада жамоалар ҳали ўйинга тўла киришиб кетишга улгуришмаган эди, кутилмаганда "Оқ-тепа" ҳужумчиси Никита Павленко ҳисобни очишга эришди.
Ўйиннинг бу тарзда ривожланишига стадионга келган кўпсонли қўқонлик футбол мухлислари рози эмасди. Буни тушунган мезбонлар шиддат билан ҳужумга ўта бошлашди. Шундай ҳужумлардан бирини меҳмонлар ҳимоячиси Темур Турдиев ўйин қоидасини қўпол бузди ва ҳакам хақли равишда жарима тўпини белгилади. Қўқонликлар зарба беришни Маъруфжон Зокировга ишонишди ва унинг тепган зарбаси рақиб ҳимоячиларга муаммо бўлди. Тўпни кутилмаганда "Оқ-тепа" аъзоси Темур Турдиев ўз дарвозасига киритиб юборди. 1:1!
Қўқонликлар ўйиндаги ташаббусни ўз қўлларига олишга эришдилар. Бирин-кетин хавфли вазиятлар меҳмонлар дарвозаси олдида юз бера бошлади. Бир қанча голга тортадиган вазиятларда омад мезбонлардан юз ўгирди. Стадионга ташриф буюрган қўқонликлар яна битта гол кўришга истаклари борлигини ўзларининг ҳайқириқлари билан билдириб туришди. Учрашувнинг 55-дақиқасида жамоанинг ўйинини кучайтириш мақсадида қўқонликлар мураббийи жамоа сардори Азиз Тўхтабоевни майдонга туширишди. Ўйин яна ҳам қизиқарли тус олди. Бир қанча хавфли вазиятлардан ҳужумчилар оқилона фойдалана олишмади. 83-дақиқа қўқонликлар учун омадли бўлди. Сўнгги ўйинларда ўзининг ҳужумкор ўйини билан майдонни голсиз тарк этмаётган Отабек Ҳайдаров гол уришга эришди - 2:1. Бу гол Отабекнинг чемпионатдаги 17-голи бўлди ва "Шарқий" минтақада тўпурарлар муксобақасида пешқадам бўлишга олиб келди. Учрашувнинг қолган дақиқаларида ҳам ҳам кўплаб қизиқарли вазиятлар бўлди, лекин ҳисоб худди биринчи даврадагидек 2:1лигича қолди.
Бу ғалаба "Қўқон-1912"ни чемпионатдаги ўз тақибчиларидан анча олдинлаб келишга олиб келди.
Биринчи лига
Қўқон-1912” – “Оқ-тепа” 2:1 (0:0).
29 июнь. 18:00. “ Қўқон шаҳри. “Марказий” стадиони.
Бош ҳакам: Мурод Муҳамедов (Бекобод).
Ён чизиқ ҳакамлар: Мўминжон Мажидов, Расулжон Фозилов (Наманган).
Захира ҳаками: Нодир Тошматов (Қўқон).
Назоратчи: Элбек Мусаев (Самарқанд).
Голлар: Темур Турдиев, 51 (автогол). Отабек Ҳайдаров, 83 - Никита Павленко, 46.
“Қўқон-1912”: 12.Азиз Ашуров, 3.Авазхон Маматхўжаев, 5.Хуршид Узоқбоев (С), 6.Баҳодир Акрамов (4.Раҳматулло Мелибоев, 76), 8.Нодирбек Қўзибоев (17.Азиз Тўхтабоев, 55), 10.Отабек Ҳайдаров, 11.Умиджон Қодиров, 15.Маъруф Зокиржонов (26.Даврон Маматов, 90+2), 18.Александр Критинин, 22.Рустам Ашурматов, 25.Жалил Кимсанов (77.Рустам Абдуҳамидов, 52).
Захира: 16.Андрей Бакланов, 2.Азиз Мадалиев, 14.Муҳаммаданас Ҳасанов .
“Оқ-тепа”: 42.Асилбек Омонов, 2.Никита Свиридов ( 6.Зафар Қорақулов, 81), 4.Темур Турдиев (С), 7.Алишер Шоғуломов, 8.Никита Павленко, 9. Хуршид Набижонович Юлдашев, 11.Умид Зайниддинов, 13.Ильдар Магдеев (10.Хуршид Хуррамович Юлдашев, 82), 14.Маъруф Аҳмаджонов, 15.Нодир Тешабоев, 19.Сергей Прохоров.
Захира: 31.Артур Парванов, 3.Дониёр Усмонов, 12.Муҳммадбобур Муҳаммадиев, 17.Фарҳод Мираҳматов, 18.Зокир Мирзааҳмедов.
Огоҳлантиришлар: Жалил Кимсанов, 32. Хуршид Узоқбоев, 43.Нодир Тешабоев, 45+3. Темур Турдиев, 50.