Korzinka.uz раҳбари Зафар Ҳошимов тармоқ дўконлари ичида энг яхши футбол инсталляцияси бўйича танлов эълон қилди. У Facebook’даги «Potrebitel.uz» гуруҳи фойдаланувчиларини овоз беришда иштирок этишга чақирди.
Daryo.Uz’нинг ёзишича, қоидага кўра, турли Korzinka.uz дўконларида суратга олинган инсталляциялар гуруҳга жойлаб борилади, энг кўп «лайк» йиққани ғолиб деб топилади. Танлов 2014 йил 10 июль 23:59да тугайди.
Супермаркетлар тармоғи директори футбол бўйича Жаҳон чемпионати финалини Тошкентдаги спорт кафеларидан бирида кечки овқат ва ичимликлар билан томоша қилиш имкониятини мукофот сифатида ваъда берди.
Айни пайтда Korzinka.uz тармоғидаги дўконлар ғолиблик учун кучли кураш олиб бормоқда. Уларнинг ЖЧ-2014га бағишланган ижодларидан қуйида баҳраманд бўлишингиз мумкин.