Кириш Регистрация

“Локомотив” бугун янги тарих ёзиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, бугун Ўзбекистон Кубогининг ярим финал жавоб ўйинлари бўлиб ўтади. Ўз олдига Кубок финалига чиқиш вазифасини қўйган “Локомотив” “Пахтакор”га қарши майдонга тушади. Яна бир беллашув Қаршидаги марказий стадионда “Насаф” ва “Бунёдкор” ўртасида бўлиб ўтади.

Маълумки, дастлабки баҳсда “Локомотив” рақибини 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Шундай экан, бугунги учрашувда ҳатто дуранг натижа ҳам “темирйўлчилар”ни Кубок финалига олиб чиқади. Лекин ҳозирча “Локомотив”дан ҳеч ким дурангни ўйлаётгани йўқ. Қолаверса, Вадим Абрамовнинг ҳар бир учрашувда шогирдлари олдига ғалаба қозониш вазифасини қўйиши турган гап.

Агар бугун “Локомотив” ижобий натижа қайд этиб Кубок финалига йўл оладиган бўлса, унда ўз тарихида янги саҳифа очади. Яъни, “Локомотив” ўз тарихида биринчи бор Ўзбекистон Кубоги финалига чиққан бўлади. Шу пайтгача энг яхши натижа 2010 йилги мавсумда қайд этилган бўлиб, “Локомотив” ярим финалгача етиб борган.

Ўшанда “Шўртан” билан тўқнаш келган “темирйўлчилар” Тошкентда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган бўлишларига қарамай, Ғузорда бўлиб ўтган жавоб учрашувида 0:4 ҳисобида имкониятни бой беришганди.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 17:17, 01.07.2014.
Ўқилди: 6801 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3361]

Ламин Ямал 358 млн евро билан дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди (CIES) [3212]

Флорентино Перес: «Пайшанба куни «Реал»нинг келаси мавсум учун илк шов-шувли трансферини эълон қиламан» [3081]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [2923]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [2901]

Жозе Моуриньо «Арсенал» ҳимоячисига кўз тикди [2813]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [2578]

«Реал»да Тчуаменининг ўрнини ким эгаллаши мумкинлиги маълум бўлди [1970]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [1857]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [1742]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик