Кириш Регистрация
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина 2-2 Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ

Месси ва Ди Мария Аргентинани чорак финалга олиб чиқишди

Баҳо:
+ | -

Аргентина терма жамоаси бир амаллаб чорак финалга чиқишга муваффақ бўлди. Жанубий Америкаликлар жамоавий ўйин эвазига эмас, юлдузларнинг инивидуал маҳорати туфайли муҳим ғалабаларни қўлга киритишмоқда. Эрон билан ўйинда Мессининг сўнгги дақиқаларда урган гол Себалья шогирдларига 3 очко келтирган бўлса, нимчорак финалда Ди Мария жамоасини чорак финалга олиб чиқмоқда.

Оттмар Хитцфельд Швейцария ҳимоясида немисча тартиб ўрнатиш билан бирга жамоанинг ҳужумига тажавузкорлик бера олди. Аргентиналиклар тўпни бемақсад назорат қилишаётган пайтда, европаликлар биринчи бўлимда дарвозани ишғол қилиш учун жуда яхши имкониятларни юзага келтиришди. Айниқса, Дрмич дарвозабон билан бирга-бир вазиятда тўпни дарвозабоннинг устидан ошириб қўйишни мақсад қилиб, уни қўлига тутқазиб қўйди.

Месси ва унинг шерикликлари иккинчи бўлим охирларига келиб фаоллаша бошлашди. Лекин дарвозаларга ҳеч бўлмаганда битта гол уриш учун 90 дақиқа камлик қилди. Швециялик ҳакам жамоаларни қўшимча бўлимларга таклиф қилди.

Ўйиннинг боришига қараб барча пенальтилар сериясига тайёрлана бошлади. Боиси, швейцарияликлар рақибнинг ҳужум қилишига имкон беришмаётганди. Аммо 118-дақиқада улар майдон марказида тўпни йўқотишди ва тўпни эгаллаб олган Месси бир футболчини алдаб ўтиб, жарима майдончаси останасига келди ва ўнг қанотда очиқ турган Ди Марияга тўпни етказди. Анхель чап оёғи билан дарвозанинг олис бурчагини аниқ нишонга олди.

Абжир ва қайсар Швейцария 120-дақиқада ҳисобни тенглаштириши учун мумкин эди, аммо улардан омад шунчаки юз ўгирди. Бурчакдан етказилган тўпга Жемайлий бош билан зарба берди. Тўп эса дарвоза устунига тегди ва ортга қайтиб, футболчининг ўзига тегиб, майдонни тарк этди.

Шу тариқа, мураккаб кечган ўйинда Аргентина терма жамоаси чорак финал йўлланмасини қўлга киритди. Алехандро Сабелья шогирдлари бу босқичда Бельгия-АҚШ ғолибига қарши майдонга чиқадилар.

ЖЧ-2014, НИМЧОРАК ФИНАЛ
АРГЕНТИНА - ШВЕЙЦАРИЯ - 1:0 (0:0).
Асосий вақт - 0:0, Қўшимча бўлимлар - 1:0
Гол: 1:0 – 118 Ди Мария.
Аргентина – Ромеро, Сабалета, Гарай, Фернандес, Рохо (Басанта, 105), Маскерано, Гаго (Биглия, 106), Ди Мария, Месси, Игуаин, Лавесси (Паласио, 74).
Швейцария – Бенальо, Лихтштайнер, Шер, Журу, Родригес, Беҳрами, Инлер, Жака (Фернандес, 66), Шакири, Меҳмеди (Жемаили, 113), Дрмич (Сеферович, 82).
Огоҳлантиришлар: Жака (36), Фернандес (73), Рохо (90), Ди Мария (120), Гарай (120).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:35, 01.07.2014.
Ўқилди: 6488 марта.
Фикрлар: 54 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.