Кириш Регистрация
30/08 00:30 Севилья 1-3 Атлетико
30/08 18:00 Сўғдиёна - Жайхун
30/08 18:00 Челси 4-3 Брайтон
30/08 18:00 Лидс 1-1 Брентфорд
30/08 18:00 Сандерленд 1-0 Фулхэм
30/08 19:00 Навбаҳор - Насаф
30/08 20:00 Реал Мадрид 4-0 Малага
30/08 20:30 Ман. Юнайтед 5-2 Ипсвич
30/08 21:30 Наполи 1-2 Комо
30/08 22:30 Депортиво 3-1 Валенсия
30/08 23:45 Кальяри 0-1 Интер
30/08 23:45 Лацио 1-0 Женоа
31/08 00:30 Сельта 0-2 Атлетик Бильбао
31/08 21:30 Лечче - Рома
31/08 22:30 Осасуна - Хетафе
31/08 23:45 Аталанта - Болонья
01/09 00:00 Астон Вилла - Арсенал
01/09 00:30 Барселона - Райо Вальекано

Хонг Мюн-Бо Жанубий Кореяни Осиё кубоги-2015га олиб боради

Баҳо:
+ | -

Жанубий Корея миллий терма жамоаси бош мураббийи Хонг Мюн-Бо терма жамоада қолади ва Осиё кубоги-2015да ҳам жамоага ўзи бошчилик қилади. Бу ҳақда Корея футбол ассоциацияси баёнот берди.

Жанубий Корея терма жамоаси ЖЧ-2014да Бельгия, Россия ва Жазоир терма жамоалари билан баҳс олиб борди ва гуруҳда 1 очко тўплади. Мураббийнинг ўзи Мундиалдан кейин истеъфога чиқишни истади, аммо КФА ундан фаолиятини давом эттиришни сўради.

Корея терма жамоаси ЖЧда гуруҳдан чиқа олмаган бўлса-да, терма жамоанинг ўйинини таҳлил қилиб чиқиб, ўйин сифатидан қониқиш ҳосил қилган. Шу боис, Австралия-2015да Хонг Мюн-Бога ишонч билдиришга қарор қилинди.

Ушбу мутахассис Жанубий Корея терма жамоасини 2013 йилнинг июнь ойида қабул қилиб олганди. У Корея олимпия терма жамоаси билан Лондон-2012да бронза медалини қўлга киритганди.

Жанубий Корея Осиё кубоги-2015 "А" гуруҳида Австралия, Уммон ва Кувайт терма жамоалари билан баҳс олиб боради.

Манба: the-afc.com
Киритилди: 11:40, 03.07.2014.
Ўқилди: 5003 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик