Кириш Регистрация
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи 1-2 Женоа
28/12 19:00 Парма 2-1 Монца
28/12 22:00 Кальяри 0-3 Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль
30/12 00:45 Милан - Рома
30/12 22:30 Комо - Лечче

Кашф этилган термалар

Баҳо:
+ | -

Бу йилги жаҳон чемпионати кўплаб терма жамоаларни кашф этди. Аниқроғи, чемпионатдан олдин осонгина таслим бўлиши кутилган термалар, қатор гранд клубларни мағлуб этишди, муносиб қаршилик кўрсатишди, плей-офф йўлланмасини қўлга киритишди ва ҳатто чорак финалга йўл олишди. Қуйида ана шулар ҳақида батафсилроқ тўхталамиз.

ШВЕЙЦАРИЯ. Швейцария терма жамоаси ушбу чемпионатда ажойиб ўйин кўрсатди. Гуруҳдан чиқишни уддалаганининг ўзиёқ бу терма жамоа учун яхши натижа бўлди. Нимчорак финалдаги матчни эса айтмаса ҳам бўлади. Нақ 118 дақиқа давомида Аргентина терма жамоасининг таъзирини берган Хитцфелд шогирдлари қўшимча бўлимлар тугашига 2 дақиқа қолганида имкониятни бой беришди. Швейцария мундиалга ажойиб тайёргарлик билан келгани сезилди, бу жамоа кутилганидан ҳам аълороқ ўйин кўрсатди. Шу жиҳатдан олиб қараганда, ҳеч ким терманинг мундиални тарк этишини кўнгилсизлик деб баҳоламади, Хитцфелддан норози бўлишга-ку асос ҳам йўқ. Швейцария Европада яна бир кучли жамоа шаклланаётганини кўрсатиб берди.

НИГЕРИЯ. Африка терма жамоаси гуруҳда Аргентина, нимчоракда эса Францияга яхшигина бошоғриқ бўлди. Айниқса, Лео Месси ва унинг жамоадошларига қарши тўп сурган нигерияликлар нималарга қодир эканликларини кўрсатишди. Жанубий Америка терма жамоаси фақат битта гол фарқи билангина ғолиб бўлди. Ваҳоланки, мухлислар Аргентинадан йирик ҳисобдаги ғалабани кутишганди. Аммо Нигерия Бразилияга шунчаки музқаймоқ ейиш учун келмаганини кўрсатди. Агар шу тарзда кучаяверса, Нигерия кейинги сафар янада яхшироқ ўйин кўрсатиши мумкин.

ЖАЗОИР. Бу терма жамоанинг кучини кўрсатиш учун унинг Германияга қарши ўйинини эсга олиш кифоя. Очиғи, кўпчилик Германияни шундоққина чорак финалга чиқариб қўйган, ҳатто нимчорак финалда фақат Германия осон ғалабага эришади, деган фикрлар илгари сурилганди. Лекин илк бор плей-офф йўлланмасини қўлга киритган жазоирликлар нимчорак финалда ҳам ажойиб ўйин кўрсатишди. Бутун ўйин давомида немислар Жазоир дарвозасига йўл топа олишмади, бу ўйинда якка курашларда, тезлик борасида, ҳимояланишда африкаликлар рақибларидан асло қолишмасликларини исботлашди. Ҳа, бу матчда Германиянинг қийинчилик билан ғалаба қозонганига кўпчилик таъкидлаётганидек, “немисларнинг ўйини қовушмагани” эмас, Жазоирнинг ажойиб ўйини сабаб бўлди.

КОСТА-РИКА. Бу жамоа жаҳон чемпионатининг чинакам кашфиёти ҳисобланади. Чунки Италия, Уругвай, Англия билан бир гуруҳда жойлашиб, биринчи ўринни эгаллаган ҳолда кейинги босқичга йўл олиш манаман деган жамоаларнинг ҳам қўлидан келмайди. Энг қизиғи, Коста-Рика чорак финалга қадар бирорта ҳам мағлубиятга учрамади. Ваҳоланки, Германия, Аргентина каби термалардан фарқли ўлароқ, Коста-Рика жуда кучли жамоалар билан тўқнашди ва ҳаммасини йўлидан олиб ташлади. Эндиликда бу жамоа чемпион бўлса ҳам ҳеч ким ажабланмайди.

ЭРОН. Ҳа, қитъадошимиз гарчи гуруҳ босқичидаёқ юришини тўхтатган бўлса-да, фахрланишга арзигулик натижа қайд этди. Тезлик ва тажриба борасида Осиё жамоаларидан анча устун бўлган Нигерия билан дуранг натижа қайд этган Карлос Кейруш шогирдлари Аргентинага қарши кечган матчда фантастик ўйин кўрсатди. Агар Месси сўнгги дақиқаларда (ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда) гол урмаганида Эрон Аргентинадан очко тортиб олиши ҳам (!) мумкин эди. Шу ўринда яна бир гап, баъзи журналистларимиз “Биз Эрон билан тенгма-тенг ўйнаганмиз, демак, Аргентинага ҳам қаршилик қила оламиз”, қабилидаги фикрларни билдиришяпти. Аммо бу мантиқдан умуман йироқ. Чунки Аргентина билан ўйнаган Эрон бизнинг термамизни шунчаки янчиб кетади. Кейруш шогирдлари эса Ўзбекистон терма жамоасига қарши Аргентина билан бўлган каби ўйин кўрсатиши мумкин эмас. Чунки улар рақибга қараб тайёргарлик кўришади. Агар биз шу ҳолда Аргентина билан рўбарў келса, ҳисобни тахмин қилишга шунчаки тил бормайди. Тўғри, терма жамоамиз ҳақида бундай фикр билдириш оғир ботади, аммо ҳақиқатдан кўз юмиб бўлмайди. Хуллас, Эрон Осиёда ҳам Месси-ю, Ди Марияларга қаршилик кўрсата оладиганлар борлигини исботлади.

Низомжон Исломов

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 15:25, 04.07.2014.
Ўқилди: 6845 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.