Кириш Регистрация
25/06 00:00 Албания 0-1 Испания
25/06 00:00 Хорватия 1-1 Италия
25/06 03:00 Колумбия 2-1 Парагвай
25/06 06:00 Бразилия 0-0 Коста-Рика
25/06 20:00 Олимпик 2-0 Сурхон
25/06 21:00 Франция 1-1 Польша
25/06 21:00 Нидерландия 2-3 Австрия
26/06 00:00 Англия 0-0 Словения
26/06 00:00 Дания 0-0 Сербия
26/06 03:00 Перу 0-1 Канада
26/06 06:00 Чили 0-1 Аргентина
26/06 20:00 Андижон - Навбаҳор
26/06 20:00 Металлург - Насаф
26/06 21:00 Словакия - Руминия
26/06 21:00 Украина - Бельгия
27/06 00:00 Чехия - Туркия
27/06 00:00 Грузия - Португалия
27/06 03:00 Эквадор - Ямайка
27/06 06:00 Венесуэла - Мексика
27/06 20:00 Нефтчи - Локомотив
27/06 20:00 Пахтакор - Бунёдкор

ЖЧ-2014. Франция - Германия. Превью

Баҳо:
+ | -

Бугун афсонавий "Маракана" стадиони ўзида Германия ва Франция терма жамоалари ўртасидаги ЖЧнинг чорак финал баҳсини қабул қилади. Ушбу тўқнашувда фаворит жамоа номини айтиш мушкул.

Германия мусобақани жуда юқори темпда бошлаганди. Бироқ кейинчалик Гана ва Жазоир терма жамоаларига қарши баҳслардан кейин ва Дешам шогирдларининг ишончли ўйинлари туфайли бу жамоаларнинг имкониятлари тенг баҳоланмоқда.

Турнир давомида ҳар иккала жамоа деярли йўқотишларсиз ҳаракат қилмшмоқда. Франция терма жамоаси ҳимоячиси Мамаду Сахонинг бу баҳсдаги иштироки ҳам сўроқ остида турибди. Нигерияга қарши ўйинда унинг ўрнида Лоран Косьелни ҳаракат қилганди. Бугун бош мураббий асосий таркибди Оливье Жиру ўрнига Антуан Гризманни тушириши ҳам мумкин.

Ушбу ҳафтада бирданига 7 нафар футболчиси гриппга чалинган Германия терма жамоаси ушбу муаммодан чиқиб кетди. Барчадан кўра Бастиан Швайнштайгер ва Матс Хуммельснинг аҳволи оғир эди. Йоахим Лёв уларни ўйинолди машғулотларининг биридан озод қилди. Бундестим бош мураббийи ушбу футболчиларнинг жамоага ёрдам бера олишидан умид қилмоқда. Францияга қарши ўйинда Шкодран Мустафий ўйнамаслиги аниқ. У Жазоирга қарши ўйинда пайларини чўзиб олди.

Франция терма жамоасининг 3 нафар футболчиси (Эвра, Погба ва Матюиди) ҳисобида биттадан сариқ карточка бор. Германиядан эса Хёведес ва Лам огоҳлантириш олишса, ярим финални ўтказиб юборишади.

Фикрлар
Дидье Дешам, Франция терма жамоаси бош мураббийи: "Биз чемпионатни яхши ўтказяпмиз. Германия терма жамоаси — тажрибали жамоа, аммо биз ғалаба қозониш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз. Бизнинг айрим футболчиларимиз Европанинг кучли жамоалари сафида тўп суришади. Франция терма жамоаси таркибида бўлиш — бу бир қатор имкониятлар ва масъулиятга эга бўлиш демакдир. Бундестим — жуда кучли ва хотиржам жамоа. Уларнинг таркиби кучли футболчиларга тўла. Улар тўпни назорат қилишни яхши кўришади. Чемпионат бошидан буён уларнинг таркибидаги футболчилар турли жойларда ўйнашмоқда, аммо ўйин услуби ўзгармаяпти. Биз бунга тайёрмиз".

Йоахим Лёв, Германия терма жамоаси бош мураббийи: "Етти нафар футболчимиз шамоллаб қолганди, лекин улар бугун умумий гуруҳда шуғулланишди. Улар енгил шамоллашганди, улар ҳолдан тойиб қолишгани йўқ. Умид қиламан, бир кечада уларнинг аҳволи ёмонлашмайди, аксинча, улар ўйингача тайёр ҳолатда бўлишади. Биз юқори савиядаги терма жамоа билан баҳс олиб борамиз. Франция терма жамоаси — анча жиддий ва барқарор рақиб. Лекин биз майдонга ўз кучимизга бўлган ишонч билан чиқамиз".

Рақамлар
— Франция ва Германия терма жамоалари халқаро майдонда ўзаро 25 марта тўқнаш келишган. Немислар 11та ўйинда ғалаба қозонишган бўлса, 8та ўйинда мағлуб бўлишган. Олтита ўйин дуранг билан интиҳо топган.
— Ушбу жамоалар ўртасидаги ЖЧ-1982даги ярим финал баҳсида бир вазият ёдда қолган. ГФР посбони Тони Шумахер ва франциялик ҳужумчи Патрик Баттистон тўқнашиб кетиши оқибатида форварднинг умуртқаси жароҳат олган ва бир нечта тиши синган. Ўйиннинг қўшимча бўлимлари 3:3 ҳисоби билан якунига етган ва пенальтилар серияси немислар 5:4 ҳисобида ғалаба қозонишган.
— Терма жамоалар сўнгги марта 2013 йилнинг 6 февраль куни "Стад де Франс"да ўзаро ўртоқлик учрашувини ўтказишган. Унда Германия 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Матьё Вальбуэна биринчи бўлимда ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлимда Мюллер ва Хедира томонидан киритилган голлар немисларга иродали ғалабани тақдим этган.
— Бугунги ўйинда "Арсенал" (Лондон) клубининг бирданига 6 нафар футболчиси майдонда ҳаракат қилиши мумкин. Французлар таркибида Бакари Санья, Лоран Косьелни ва Оливье Жиру майдонга тушиши кутилмоқда. Германияликларда Пер Мертезакер, Месут Ўзил ва Лукас Подольски майдонда пайдо бўлиши мумкин.
— Франция ушбу мусобақада ҳозирча 10та гол уришга муваффақ бўлди. "Учранглилар" сўнгги марта ўз майдонларида бўлиб ўтган мундиалда 10тадан (15) ортиқ гол уришганди.
— Германия терма жамоаси 1954 йилги ЖЧдан бошлаб ҳар бир мусобақада камида чорак финалгача чиқиб келмоқда. Улар сўнгги 3та ЖЧда мусобақани ярим финалдан олдин тарк этишмаяпти.
— Германия терма жамоаси ўз тарихидаги барча голлари сонини 2000тага етказиши учун 2та гол қолди.
— Мирослав Клозе ЖЧларида 21та ўйинда майдонга тушди. Диего Марадона, Уве Зеелар ва Владислав Жмуда ҳисобида ҳам шунча ўйин бор. Фақат икки футболчи — Лотар Маттеус (25) ва Паоло Мальдини (23) Клозега нисбатан кўпроқ ўйинларда иштирок этишган.

Ҳакамлар
ЎЙинни аргентиналик Нестор Питана бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади. Унга қанотларда ҳамюртлари Эрнан Майдана ва Хуан Пабло Белатти ёрдам беришади. Бу ўйин 39 ёшли Питананинг мазкур ЖЧдаги тўртинчи учрашуви бўлади.

Тахминий таркиб

Манба: www.eurosport.ru
Киритилди: 16:29, 04.07.2014.
Ўқилди: 4492 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.