Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм 0-1 Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум 1-1 Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Сергей Ҳусаинов: "ЖЧ-2014 финалини Уэбб ёки Эрматов бошқаради"

Баҳо:
+ | -

Россия ҳакамлар қўмитасини собиқ раҳбари Сергей Ҳусаиновнинг фикрича, ЖЧ-2014 финалини англиялик Ҳовард Уэбб ёки ўзбекистонлик Равшан Эрматов бошқаради.

Таъкидлаш жоиз, Уэбб ўтган жаҳон чемпионати финалини бошқарган бўлса, Эрматов ўша мусобақанинг энг яхши ҳаками деб топилган эди.

"Жаҳон чемпионатининг энг яхши ҳакамлари Уэбб ва Эрматов. Уэббда катта тажриба бор. Англия лигасининг юқори савиясини ҳам унутмаслигимиз керак. Қанчалик қийин бўлса, ҳакамнинг тажрибаси ҳам ошиб боради, шунинг учун Уэббнинг тажрибаси катта. У Англияда қийинроқ ўйинларни кўп бошқарган.

Равшанга эса Уэббдан кўра қийинроқ. Бир нарсани таъкидлашни истар эдим, яхши ҳакам осмондан тушиб қолмайди. Бу узоқ тайёргарлик маҳсули, албатта устоз бўлиши керак. Унинг отаси собиқ иттифоқнинг иккинчи лигасида ҳакамлик қилган. Унинг савияси ҳозирги ФНЛдан юқори бўлган.

Равшан Ўзбекистон термасида ҳам ўйнаган, у футболни тушунадиган инсон. У ҳакамликда тез мослашади, бунда унинг муаммоси йўқ.

Энди эса энг муҳим томонини тингланг. Эрматов — ОФК вакили. Ҳамма қуш ҳам Днепр ўртасигача суза олмайди, деганларидек, Осиё жамоалари ҳам жаҳон чемпионатида узоққа бора олмайди. Ҳатто чорак финалгача. Натижада Эрматов энг қулай ҳакам бўлиб қолмоқда.

Немис ҳакамларида бу борада ҳар доим муаммо бор, аммо бу Феликс Брих савиясиз ҳакам дегани эмас.  Аммо Уэбб ва Эрматов ўз ишлари билан ажралиб турадилар. Айнан улар финални бошқариши мумкин. Бразилия-Германия ўйини кўп нарсани ҳал қилади. Агар немислар ютса - Эрматовга эшиклар очилади, аксинча бўлса - Уэбб ишлайди", - дейди Ҳусаинов.

Манба: sport-express.ru
Киритилди: 10:41, 07.07.2014.
Ўқилди: 6713 марта.
Фикрлар: 17 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик