Кириш Регистрация
11/04 18:00 Машъал 1-4 Нефтчи
11/04 20:15 Навбаҳор 2-0 Шўртан
11/04 22:15 Эрон 1-3 Тожикистон
11/04 22:15 Уммон 2-2 КХДР
11/04 23:45 Удинезе 0-4 Милан
12/04 00:00 Валенсия 1-0 Севилья
12/04 16:30 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
12/04 17:00 Реал Сосьедад - Мальорка
12/04 18:00 Венеция - Монца
12/04 19:00 Саутгемптон - Астон Вилла
12/04 19:00 Брайтон - Лестер
12/04 19:00 Ноттингем Форест - Эвертон
12/04 19:15 Хетафе - Лас-Пальмас
12/04 21:00 Интер - Кальяри
12/04 21:30 Арсенал - Брентфорд
12/04 21:30 Сельта - Эспаньол
12/04 23:45 Ювентус - Лечче
13/04 00:00 Леганес - Барселона
13/04 15:30 Аталанта - Болонья
13/04 17:00 Осасуна - Жирона
13/04 18:00 Фиорентина - Парма
13/04 18:00 Верона - Женоа
13/04 18:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
13/04 18:00 Челси - Ипсвич
13/04 18:00 Ливерпуль - Вест Хэм
13/04 19:15 Алавес - Реал Мадрид
13/04 20:30 Ньюкасл - Ман. Юнайтед
13/04 21:00 Комо - Торино
13/04 21:30 Бетис - Вильярреал
13/04 23:45 Лацио - Рома
14/04 00:00 Атлетик Бильбао - Райо Вальекано

Ўзбекистон U-19 дастлабки ўйинда Венгрия ёшларини мағлубиятга учратди

Баҳо:
+ | -

Венгрияда йиғин ўтказаётган 1995 ва ундан кейинги йилларда туғилган Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси кеча Венгрия ёшларига қарши дастлабки ўртоқлик учрашувини ўтказди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-19 ёшлари 6 июнь куни навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш учун Венгрияга учиб кетгани ҳақида маълумот берган эдик. Режага кўра, Будапештда 8 ва 11 июль кунлари Венгрия U-19 ёшлар терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашувини ўтказилиши керак эди. 8 июнь, сешанба куни ҳар иккала терма жамоа ўзаро илк ўйинда майдонга тушишди. Будапештдаги «Глобал Спорт» мажмуасида бўлиб ўтган дастлабки ўйинда Забиҳилло Ўринбоевнинг икки голи эвазига Ўзбекистон U-19 терма жамоаси 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дастлаб, ўйиннинг 16-дақиқасида Равшан Ҳайдаров шогирдлари Забиҳилло Ўринбоевнинг голи эвазига олдинга чиқиб олишди. Биринчи бўлимнинг 34-дақиқасида Венгрия ёшлари ҳисобни тенглаштиришди ва жамоалар танаффусга 1:1 ҳисобида чиқиб кетишди. Иккинчи бўлимнинг 67-дақиқасида Ўринбоев яна бир марта Ўзбекистон U-19 ёшларини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Ўйиннинг қолган дақиқаларида ҳисоб ўзгармади ва Равшан Ҳайдаров шогирдлари илк учрашувда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Маълумот учун, иккала терма жамоа 11 июль жума куни Будапештдаги «Глобал Спорт» мажмуасида ўзаро иккинчи бор ўртоқлик учрашувида майдонга тушадилар.

Эслатиб ўтамиз, 1995 ва ундан кейинги йилларда туғилан Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси шу йилнинг октябрь ойида Мьянмада бўлиб ўтадиган Осиё Чемпионати финал босқичида иштирок этади.

Ўртоқлик учрашуви.

Венгрия, Будапешт.

Венгрия U-19 - Ўзбекистон U-19 1:2
Голлар: Забиҳилло Ўринбоев (16, 67)

Ўзбекистон: Дилшод Ҳамроев, Достон Турсунов, Рустам Ашурматов, Акром Комилов, Одил Ҳамробеков, Жавоҳир Соҳибов, Жамшид Болтабоев, Отабек Шукуров, Забиҳилло Ўринбоев, Достон Ҳамдамов, Элдор Шомуродов.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 10:28, 09.07.2014.
Ўқилди: 4476 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz