Кириш Регистрация
25/06 00:00 Албания 0-1 Испания
25/06 00:00 Хорватия 1-1 Италия
25/06 03:00 Колумбия 2-1 Парагвай
25/06 06:00 Бразилия 0-0 Коста-Рика
25/06 20:00 Олимпик 2-0 Сурхон
25/06 21:00 Франция 1-1 Польша
25/06 21:00 Нидерландия 2-3 Австрия
26/06 00:00 Англия 0-0 Словения
26/06 00:00 Дания 0-0 Сербия
26/06 03:00 Перу 0-1 Канада
26/06 06:00 Чили 0-1 Аргентина
26/06 20:00 Андижон - Навбаҳор
26/06 20:00 Металлург - Насаф
26/06 21:00 Словакия - Руминия
26/06 21:00 Украина - Бельгия
27/06 00:00 Чехия - Туркия
27/06 00:00 Грузия - Португалия
27/06 03:00 Эквадор - Ямайка
27/06 06:00 Венесуэла - Мексика
27/06 20:00 Нефтчи - Локомотив
27/06 20:00 Пахтакор - Бунёдкор

Иккинчи финалчи — Аргентина

Баҳо:
+ | -

Жаҳон чемпионатининг иккинчи ярим финал баҳси биринчисининг мутлақо тескариси бўлди. Голландия ва Аргентина терма жамоалари бир хил эҳтиёткор ўйин тактикасини танлашди.

Жамоалар майдон марказида тўпни эгаллаб  туриб, узун пас билан тўпни олдинга узатиш билан машғул бўлишди. Олдинда эса Месси, Лавесси, Игуаин (Аргентина), Роббен, Ван Перси, Снейдер (Голландия) маҳорати эвазига вазиятларни содир этишга уринишди. Ўйинда голга тортадиган хавфли вазиятлар у қадар кўп бўлмади. Шу боис уларни бемалол бирма-бир санаб ўтиш мумкин.

Биринчи бўлим
15-дақиқа. Голландияликлар ўз жарима майдончалари яқинида Пересга нисбатан қоида бузишди. Месси жонли деворни айлантириб, олис бурчак сари йўллаган тўпини Яспер Силессен эгаллаб олди.

45+2-дақиқа. Месси ортга қайтиб, майдон марказидан тўпни чап томонда очилган Перес томон етказди. Ярим ҳимоячи бир нафар голланд марказий ҳимоячисидан тўпни нариги қанотда очиқ турган Игуаинга етказа олса, Гонсало дарвозабон билан яккама-якка ҳолатда қоларди. Аммо Пересга маҳорат етишмади.

Биринчи бўлимда ҳудудий устунлик жанубий америкаликлар томонида бўлди, улар тўпни кўпроқ назорат қилишди.

Иккинчи бўлим
48-дақиқа. Голландия жарима зарбасини тепиш ҳуқуқини қўлга киритди. Снейдер тўпни дарвозага аниқ йўналтира олмади.

67-дақиқа. Лавесси ўнг қанотдан тўпни дарвозабон майдончасига етказди. Игуаин бош билан зарба бериши кутилган вазиятда ҳимоячи бош билан тўпни қайтариб қолди. Боз устига, туркиялик лайнсмен аргентиналик ҳужумчини офсайдда деб топди.

87-дақиқа. Месси марказдан олдинга борди ва жарима майдончасининг ўнг қанотида очилган Агуэрони тўп билан таъминлади. "Манчестер Сити" ҳужумчиси ўзи зарба берса ҳам бўладиган вазиятда тўпни Паласиога узатишга қарор қилди. Аммо тўп европалик ҳимоячидан ўтмади.

90-дақиқада. Роббен жарима майдончаси остонасида Снейдер билан "девор" ўйнади ва ўзи ичкарига кириб борди. Дарвозабон билан бирга-бир вазиятда зарба беришни негадир бироз чўзди. Тўпга зарба берганида эса ортдан етиб келган Маскерано "подкат" орқали тўп йўлига оёқ қўйишга улгурди ва тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бу ўйинда энг хавфли вазият эди.

Иккинчи бўлимда тўп назорати кўпроқ Луи ван Гал шогирдлари томонида бўлди. Ҳакам эса қўшимча бўлимлар белгилади.

Қўшимча бўлимлар
96-дақиқа. Робин ван Перси ўрнига Класс Ян Хунтелар тушди. Бу Голландиянинг ўйиндаги учинчи ўйинчи алмаштириши эди. Ўйин пенальтилар сериясигача етиб борса, Тим Крул дарвозани қўриқламаслиги аниқ бўлди.

99-дақиқа. Арьен Роббен чап оёқда олис масофадан зарба йўллади. Ромеро тўпни эгаллаб олди.

115-дақиқа. Агуэро тўпни ҳимоячиларнинг устидан ошириб, Паласиони дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқарди. Паласио сакраб турган тўпни бош билан Силессеннинг устидан оширмоқчи бўлди. Яспер эса тўпни эгаллаб олди.

117-дақиқа. Месси чап қанотдан икки ҳимоячидан ўтиб кетиб, тўпни жарима майдончасига узатди. Родригес тўпни ерга туширмасдан дарвоза томон йўллайди. Силессен тўпга эга чиқди.

120+1-дақиқа. Жунайт Чақирнинг хуштаги янгради ва жамоаларни пенальтилар сериясига таклиф этди.

Пенальтилар серияси
Пенальтилар сериясида Голландияга осон эмасди. Биринчидан, Тим Крул туширилмади. Иккинчидан улар чорак финалда пенальтини қай тарзда амалга оширишини кўрсатиб қўйишганди. Аргентина дарвозабони уларнинг зарбаларни амалга оширишини деярли ёдлаб олган ва бу сафар бошқа бурчакка зарбалар йўналтирилишини ҳам назардан қочирмаганди. Ромеро голландияликларнинг 2та зарбасини қайтарган бўлса, зарбаларни амалга оширган Себалья шогирдларининг барча 4 нафар тўпни дарвозага кирита олишди.

Якун
Бразилияда ўтаётган жаҳон чемпионатининг финалида Европа Жанубий Американинг энг кучли терма жамоалари — Германия ва Аргентина баҳс (13 июнь) олиб боришади. Бразилия ва Голландия бронза медали учун майдонга чиқадилар (12 июнь).

ЖЧ-2014, ЯРИМ ФИНАЛ
ГОЛЛАНДИЯ - АРГЕНТИНА - 0:0. Пенальтилар серияси - 2:4
Голландия – Силессен, де Врей, Влар, Мартинс Инди (Янмат, 46), Кюйт, Н. де Йонг (Класи, 62), Вейналдум, Блинд, Снейдер, ван Перси (Хунтелар, 96), Роббен.
Аргентина – Ромеро, Сабалета, Гарай, Демичелис, Рохо, Энцо Перес (Паласио, 81), Маскерано, Биглия, Месси, Лавесси (М.Родригес, 101), Игуаин (Агуэро, 82).
Огоҳлантиришлар: Мартинс Инди (45), Демичелис (49), Хунтелар (105).
Пенальтилар серияси
Клаар (0:0, дарвозабон) — Месси (0:1)
Роббен (1:1) — Гарай (1:2)
Снейдер (1:2, дарвозабон) — Агуэро (1:3)
Дирк Куйт (2:3) — Родригес (2:4)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 03:44, 10.07.2014.
Ўқилди: 8326 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.