Кириш Регистрация

«Пахтакор» ва «Ucell»: ҳамкорликнинг янги уфқлари

Баҳо:
+ | -

"Пахтакор" ҳужумчиси Темур Ҳакимов ва матбуот бўлими раҳбари Нодир Абдуқодиров FM-102.7 "Водий Садоси" радиосида эфирга чиқишни бошлаган “Ucell тўлқинларида” дастури меҳмони бўлдилар.

Ҳар ҳафтанинг чоршанба ва шанба кунлари FM -102.7 "Водий Садоси" радиосида “Ucell тўлқинларида” дастури эфир юзини кўрмоқда. "Пахтакор" клуб ҳужумчиси Темур Ҳакимов ва клубимиз матбуот хизмати раҳбари Нодир Абдуқодиров мазкур дастурнинг спорт оламига мансуб биринчи меҳмонлари бўлдилар. Хужумчимиз суҳбат давомида ўз клуби ва олимпия терма жамоасидаги фаолияти хақида маълумотлар берди. Дастур бошловчилари Рустам Худойберганов ва Саша Демидовалар меҳмонларнинг жаҳон чемпионати-2014 тўғрисидаги фикрлари билан қизиқдилар. Суҳбат жуда самимий кечди десак, муболаға бўлмайди. Радиостанция тингловчилари СМС орқали футболчимизга ўз саволлари билан мурожаат қилиш имкониятига эга бўлишди. Темур Ҳакимов томонидан энг яхши савол эгаси деб топилган инсон ташкилотчилар томонидан эсдалик совғаси соҳибига айланди.

Таъкидлаш лозим, “Водий Садоси” радиостанцияси ва «Ucell» мобил алоқа оператори "Пахтакор" футбол клуби ҳамкорлари ҳисобланиб, клубимиз томонидан ўтказилаётган кўплаб тадбирларда иштирок этиб келишмоқда. Бундай тадбирлардан бири "Соғлом бола йили" муносабати билан ўтказилаётган “Омадли мухлис” ижтимоий акциясидир. "Пахтакор"нинг кўплаб мухлислари бу акция иштирокчиси ва ғолибига айланиб бизнинг клубимиз ва ҳамкор ташкилотлар томонидан тақдим этилган совғалар эгасига айландилар.

Ўз навбатида биз самимий ва қизиқарли суҳбат ташкил қилган "Водий садоси" радиоси ижодий жамоасига миннатдорчилик изҳор қиламиз.

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилди: 16:53, 10.07.2014.
Ўқилди: 4657 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [9051]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6565]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5435]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3781]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3581]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2639]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2415]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2381]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2367]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2311]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик