Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Валерий Карапетян: «Бу кунингдек ўлганинг яхши, Аргентина»

Баҳо:
+ | -

"Евро-Футбол.Ру" мухбири Валерий Карапетян ЖЧ-2014 финал ўйинига ўзбекистонлик Равшан Эрматов эмас, италиялик ҳакам Никола Риццоли тайинлангани борасида ўзининг таҳлилий мақоласини эълон қилди.

"Жаҳон чемпионати бошланиши олдидан МДҲ миқёсида ягона ҳакам бўлган Равшан Эрматовга омадлар тилагандим. Ўзбекистонда ҳакамларни тайёрлаш Иттифоқ пайтида ҳам юқори даражада бўлган. Иттифоқ тарқалиб кетганидан кейин Марказий Осиёнинг мазкур давлати ҳакамлари сояда қолишди. 2010 йилда эса Равшан Эрматов ҳақиқий кашфиётга айланди. Ўшанда Аргентина терма жамоаси Эрматов бошқарган ўйинда йирик ҳисобда мағлубиятга учраб, Мундиални тарк этганди.

Шундан сўнг жанубий америкаликлар унга нисбатан турли хийлалар ишлата бошлашди. Равшан ЖЧ-2014да Аргентина ва Швейцария ўртасидаги 1/8 финал баҳсини бошқариши керак эди, аммо аргентиналиклар вето ҳуқуқидан фойдаланишди. Агар бундай ҳуқуқ 1990 йилга ЖЧда Иттифоқ терма жамоасида бўлганида эди, швециялик ҳакамни инкор қилган бўлишарди. Афсуски, айнан Аргентина туфайли Эрматов иккинчи мундиалда финални бошқариш ҳуқуқидан маҳрум бўлмоқда. Аргентиналиклар ўйинни Эрматов бошқармаслиги эвазига, европалик ҳакамга ҳам рози бўлишмоқда. Ўзбекистонлик ҳакамнинг ёши яна 2та мундиалда иштирок этишга имконият беради. 2018 йили "Лужники"да бўлиб ўтадиган ЖЧнинг ҳал қилувчи баҳсини айнан Равшан-ака (матнда шундай ёзилган - Std.uz) бошқаришини истардим.

Аргентинага эса ўзининг муваффақиятсизлиги учун айбни серқуёш ўлка вакилига ағдаришни бас қилишни ва шарманда бўлмасликни тилаб қоламан. Бу кунингдан ўлганинг яхши, Аргентина! Ундан кўра 1986 ва 1990 йилги ЖЧ финалига қай тариқа етиб борганингни эсла. Ҳозирги ўйин орқали Аргентина ғолибликка муносиб эмас. Ҳимоявий ўйин ва Мессининг мўжизаси ҳам Германияга қарши ўйинда ғалаба келтирмаса керак. Боиси, Аргентинанинг марказидаги ўйини жуда суст ва нурсиз. Финалда эса ҳақиқатан ҳам кучли жамоа ғалаба қозониши керак. Афсуски, Аргентина, лекин бу - сен эмассан".

Манба: www.euro-football.ru
Киритилди: 17:14, 12.07.2014.
Ўқилди: 17451 марта.
Фикрлар: 139 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.