Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Германия — 4 карра жаҳон чемпиони!!!

Баҳо:
+ | -

Жуда ҳам қизиқарли ўтган ва якунига етиб бораётган Жаҳон чемпионатининг финал баҳси ҳам анча қизиқарли ўтди. Гарчи асосий вақтда ҳисоб очилмаган бўлса-да, мухлислар Германия ва Аргентина терма жамоалари ўртасидаги ўйинни 120 дақиқа давомида кузатишга муваффақ бўлишди ва футболдан мароқланишди.

Аргентиналиклардан бошқа барча финалда Германияни фаворит деб билаётганди. Алехандро Себалья шогирдлари эса аввалги 5та ўйинни бутунлай унутган ҳолда, финал баҳсига жуда катта иштиёқ билан чиқиб келишди. Мураббий ўйиндан олдин таъкидлаганидек, аргентиналиклар Германия терма жамоаси футболчиларининг кўзини очишига, эркин ҳаракат қилишига, ўз ўйинини топиб олишига имконият бермасликка ҳаракат қилишди.

Ана шундай босим ва прессинг натижасида Германия ҳимоячиси қўпол хатога йўл қўйди. Мудофаа вакили деярли майдон марказидан бош билан тўпни орқага - дарвозабонга узатаётганида Игуаин пассив офсайдда тўпни қабул қилди ва олдинга интилди. Гонсалода турли вариантлар бор эди. У олдинроққа юриши, дарвозабонга яқин бориши мумкин эди. Аммо у жарима майдончаси чизиғи устидан дарҳол зарба беришга қарор қилди ва ноаниқ зарба берди!

Биринчи бўлим сўнгида жамоаларда яна бир нечта имкониятлар юзага келди. Шюррленинг 12-13 метрлардан йўллаган зарбасини Ромеро майдон ташқарисига чиқариб юборди. Орадан 3 дақиқа ўтиб, Месси олдинга ўтди. Бир ҳимоячидан қочиб кетди ва ўткир бурчак остида Нойер олдигача яқинлашиб келди ҳамда тўпни унинг ёнида секин думалатиб ўтказди. Ёрдамга етиб келган германиялик ҳимоячи тўпни қайтариб юборди.

Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда эса дарвоза устуни ларзага келди! Бурчакдан етказилган тўпни Хёведес бош билан дарвозага йўллади. Тўп эса дарвоза устунига тегиб, Мюллерга келиб тушди. Тўп Мюллерга тегиб, дарвозага кириб кетаётганида Ромеро тўпни эгаллаб олди, боз устига, Мюллер офсайдда қолганди.

Иккинчи бўлимни Аргентина жуда кучли бошлади. Жамоадошларидан бири Мессини жуда чиройли пас орқали дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқариб юборди. Леонинг ўткир бурчак остида йўллаган зарбасига бирозгина аниқлик етишмади - тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди.

Иккинчи бўлим ўрталарига келиб, жанубий америкаликлар прессингни бироз пасайтириши оқибатида немислар ўзларининг позицион ҳужумларини ташкил қила бошлашди. Шундай ҳужумлар натижасида уюштирилган ҳужумни якунлашда европаликларга бироз омад етишмади. Натижада Риццоли қўшимча бўлимларни белгилади.

Қўшимча бўлимларни Германия кучли тарзда бошлади. Шюррле чап қанотда тўпни Ўзилга узатди, аммо ўзи ҳимоячига урилиб йиқилди. Тўпни жарима майдончаси ичида Ўзил қабул қилганини кўрган Риццоли ўйинни тўхтатмади ва Шюррле ўрнида туриб олдинги борди ва Месутдан тўпни қабул қилди ва 9-10 метрлардан кучли зарба йўллади. Ромеро тўпни қайтарди! Орадан кўп ўтмасдан аргентиналиклар ўйин тақдирини ҳал қилишлари мумкин эди. Чап қанотдан юқорилатиб етказилган тўпни Паласио кўкраги билан ўзига бўйсундирди ва дарвоза томон яқинлашди. Родриго посбоннинг устидан ошириб, дарвозани ишғол қилмоқчи бўлди! Аммо ноаниқ бўлди зарба.

Ўйиннинг 113-дақиқасида эса кутилмаганда тўп Аргентина дарвозасида ўрин олди. Ҳужумнинг бошланишидан унинг хавфли кўринишга келишини ҳеч ким кутмаганди. Шюррле чап қанотдан бир футболчини алдаб ўтиб, бурчакдаги байроқча ёнигача борди ва тўпни жарима майдончаси томон узатди. Аргентиналиклар Гётцени назоратсиз қолдиришди. Марио эса тўпни кўкраги билан қайтарди ва уни ерга туширмасдан дарвозани ишғол қилди!

Бу Германия қўшимча бўлимларга 4 дақиқа қўшиб берилса ҳам, чемпионликни қўлдан чиқарадиган жамоа эмасди.

Германия — жаҳоннинг тўрт карра чемпиони! Германия — Америка қитъасида ўтказилган Мундиалда ғолибликни қўлга киритган илк Европа жамоаси! Тан олиш керак, мусобақадаги энг кучли жамоа ғолибликни қўлга киритди. Табриклаймиз!

ЖЧ-2014. ФИНАЛ
ГЕРМАНИЯ - АРГЕНТИНА - 1:0 (0:0).
Асосий вақт - 0:0. Қўшимча бўлим - 1:0
Гол: 1:0 – 113 Марио Гётце.
Германия: Нойер, Лам, Хуммельс, Ж.Боатенг, Хёведес, Швайнштайгер, Кроос, Крамер (Шюррле, 32), Ўзил (Мертесакер, 120), Мюллер, Клозе (Гётце, 88).
Аргентина: Ромеро, Сабалета, Демичелис, Гарай, Рохо, Биглия, Маскерано, Энцо Перес (Гаго, 86), Лавесси (Агуэро, 46), Месси, Игуаин (Паласио, 78).
Огоҳлантиришлар: Швайнштайгер (29), Хеведес (34), Маскерано (64), Агуэро (65).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:38, 14.07.2014.
Ўқилди: 9944 марта.
Фикрлар: 158 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.