Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

Назорат учрашуви: «Нефтчи» - «Металлург» - 0:0

Баҳо:
+ | -

Сайтимиз орқали аввал хабар берганимиздек, “Нефтчи” жамоаси 18 июлдан Тошкентда иккинчи йиғинга киришди. Шу куни футболчилар эрталаб, “Футбол-МЕД”да тиббий кўрикдан ўтди. Кечки пайт эса режага кўра, Чирчиқ шаҳрида Бекободнинг “Металлург” жамоаси билан синов-назорат учрашуви ўтказилди.

Баҳс ўртоқлик ўйини мақомини олгани учун жамоалар натижадан ҳам кўра, кўпроқ ўйин услубни янада мустаҳкамлашга эътибор қаратди. Учрашувда гарчи гол уриш учун ҳар икки жамоада ҳам имкониятлар юзага келган бўлса-да, ҳисоб очилмади.

Шу куни Мурод Исмоилов футболчиларни икки таркибга ажратган холда, барча ўйинчиларга имконият берди.
"Нефтчи" (биринчи бўлим): Ғайрат Ҳасанов, Руслан Мелзиддинов, Жаҳонгир Меҳмонов, Дилёрбек Ирматов, Сайдулло Раҳматов, Александру Оника, Иззат Ғаниев, Акмал Холматов, Андрей Акопянц, Отабек Зокиров, Носир Отақўзиев.
Иккинчи бўлим: Сардор Қобулжонов, Иқбол Бобохонов, Руслан Мелзиддинов (Жаҳонгир Меҳмонов), Абдуллоҳ Олимов, Вячеслав Пономарёв, Музаффар Музаффаров, Жавоҳир Расулов, Умид Қодиров, Шерзод Ҳакимов, Павел Смоляченко, Рўзимбой Аҳмедов.
“Металлург” (биринчи бўлим): Маъмур Икромов, Ҳикмат Ҳошимов, Дониёр Одилов, Александр Ковалев, Давронбек Каримқулов, Алишер Зиёвуддинов, Маъруф Муродов, Шуҳрат Йўлдошев, Суннатилла Мамадалиев, Муроджон Тошматов, Шаҳзодбек Нурматов.
Иккинчи бўлим: Суҳробжон Султонов, Саидкомил Акбаров, Жасур Аҳмедов, Дилмурод Каримов, Муроджон Тошматов (Мирғиёс Сулаймонов), Саид Абдужабборов, Нозимжон Эсонов, Алишер Зиёвуддинов, Шоҳназар Норбеков, Миртўра Акбаров, Зоҳид Абдуллаев.

Мазкур ўйинда мураббийлар штаби Муродбек Бобожоновга дам беришга қарор қилди. Чунки иқтидорли ҳужумчи жароҳатдан кейин аста-секин ўзини тиклаб бормоқда.

Таркибдаги ўзгаришларга тўхталадиган бўлсак, Тошкентдаги йиғиннинг илк кунида жамоага тажрибали футболчи Акмал Холматов келди. Ундан ташқари биринчи даврада “Қўқон-1912” ижарада ўйнаган ва ҳуқуқий жиҳатдан “Нефтчи”га тегишли бўлган иқтидорли ҳужумчи Умид Қодиров ҳам яна жамоамизга қайтди. Бундан ташқари яна бир нечта футболчилар йиғинга келиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бугун ҳам “Нефтчи” синов-назорат ўйинида майдонга тушади. Навбатдаги рақиб биринчи лига вакили “Қўқон-1912” жамоаси бўлади. Мазкур ўйин “Қизилтоғ”да ўтказилиши режалаштирилган.

Манба: www.fcneftchi.uz
Киритилди: 11:15, 19.07.2014.
Ўқилди: 3171 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду Мессининг хайрлашув постига таъсирли изоҳ қолдирди [5877]

Мбаппе Флорентино Пересга ультиматум қўйди — у «Реал»дан кетиши мумкин [5561]

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3789]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3322]

"Манчестер Сити" футболчилари агентлари шартномаларни бекор қилиш йўлларини қидирмоқда [2759]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [2741]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2711]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2658]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2315]

«Реал» 2027 йил ёзида иккита муҳим трансферни амалга оширмоқчи — Романо [2132]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик