Кириш Регистрация

"Олмалиқ": "Тайёргарлик пойтахтда давом этади"

Баҳо:
+ | -

Икки кунлик танаффусдан сўнг жамоамиз машғулотларини пойтахтда давом эттира бошлади.

"Ўзбекистон" меҳмонхонасида истиқомат қилаётган жамоамиз аъзолари, "Тўқимачи" стадионида машғулот олиб бормоқда. Бугунги машғулотларда жамоа таркиби тўлиқ кўриниш олди. Айни вақтда "Олмалиқ" йиғинида иштирок этаётган 24 футболчидан 18 нафари биринчи даврада жамоа шарафини ҳимоя этган бўлса, 6 нафари жамоа кўригида бўлган футболчилардир. Жаҳонгир Жиямуродов, Евгений Гоголь, Элдор Эргашев, Ислом Исҳоқжонов ва Никита Павленколар жамоа сафига қўшилгани ҳақида аввалроқ хабар бериб ўтгандик. Бугунги машғулотда Юрмала шаҳрининг "Спартак" жамоасидан марказий ҳимоячи Виталийс Смирновс ҳам иштирок этди. 2004-2011 йиллар Риганинг "Сконто" жамоаси шарафини ҳимоя этган Виталийс, 2012-2013 йилларда "Вентспилс"да тўп сурди. Бу йилги мавсумни туғилиб ўсган шаҳри жамоасида ўтказаётган ҳимоячи Латвия терма жамоаси сафида 7 ўйинда майдонга тушган. Смирновс бунгача ҳам пойтахтимизда бир муддат бўлган. 2005 йил "Пахтакор" клуби ташкил этган халқаро турнирда "Сконто" жамоаси сафида тўп сурган. У бир марта МДҲ кубогида "Бунёдкор"га қарши майдонга тушганини ҳам айтиш мумкин. Бир неча марта Латвия чемпиони бўлган Виталийс кўрикдан муваффақиятли ўта олса, "Олмалиқ" сафида иккинчи даврада фаолият олиб бориши мумкин.

Жамоамизнинг навбатдаги ўртоқлик назорат ўйини 21 июль куни "Тўқимачи" стадионида Фарғонанинг "Нефтчи" жамоасига қарши ўтказилади. Учрашув 17:45да бошланиши режалаштирилган.

Манба: fc-olmaliq.uz
Киритилди: 22:06, 20.07.2014.
Ўқилди: 3202 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [9079]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6595]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5468]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3791]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3597]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2649]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2427]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2386]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2383]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2322]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик