Кириш Регистрация

Ҳозирча 176 эркаклар ва 140 аёллар терма жамоаси Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида қатнашиш учун ариза берган

Баҳо:
+ | -

Аввал хабар қилганимиздек, жорий йилнинг 1-14 август кунлари Норвегиянинг Тромсе шаҳрида XXXXI Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ўтказилади.

Ҳозирча мазкур йирик спорт мусобақасида 176 эркаклар ва 140 аёллар терма жамоаси томонидан Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида қатнашиш учун ариза берилган.

Эркаклар ўртасида ўтказиладиган мусобақада Россия, Украина, Франция, Арманистон, АҚШ ва Венгрия терма жамоалари рейтинг-фаворит жамоалар сифатида эътироф этилган. Ўзбекистон терма жамоаси (Рустам Қосимжонов, Антон Филиппов, Марат Жумаев, Жаҳонгир Воҳидов, Улуғбек Тиллаев) мусобақада 34-рақам остида сараланган.

Ушбу рўйхатда яқин қўшниларимиз Қозоғистон термаси 42-рақам остида, Туркманистон термаси 66-рақам остида,Тожикистон 67-рақам остида, Қирғизистон термаси эса 101-рақам остида сараланган.

Хотин-қизлар ўртасида ўтказиладиган мусобақаларда 140 давлат терма жамоалари рўйхатдан ўтган. Рейтингда Хитой ва Украина термалари пешқадам бўлиб туришибди. Мамлакатимиз терма жамоаси (Сарвиноз Қурбонбоева, Севара Боймуродова, Моҳинур Қахрамонова, Ирина Геворгян, Ольга Сабирова) ушбу рейтингда 45-рақам остида сараланган.

Бу борада Қозоғистон 18-рақам остида, Туркманистон 56-рақам остида, Қирғизистон 82-рақам остида ва Тожикистон термаси 84- рақам остида сараланган.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 16:50, 21.07.2014.
Ўқилди: 3506 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Боатенг: «Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси деганимда ёлғон гапирганман». Роналду бунга муносабат билдирди [8656]

«Реал» футбол тарихидаги энг даҳшатли ўнг қанотни яратмоқчи [5714]

«Барселона» икки юлдуз ҳужумчи ўртасида танлов қилиши керак [4295]

Испания суперклуби Хвичани 150 миллион еврога сотиб олишга тайёр [3270]

«Барселона» Холанд трансфери бўйича қарор қабул қилди [2685]

Перес нима сабабдан Олисени «Реал»га олиб келишга қарор қилгани маълум бўлди [2329]

«Манчестер Сити» футболчиси ўзига янги клуб танлади [2271]

«Манчестер Юнайтед» ёзги трансферлар ойнасининг илк харидини якунлади — Фабрицио Романо [2261]

«Боруссия» Д президенти Холанднинг «Реал»га ўтмоқчи эканлигини маълум қилди [2241]

Гвардиола: «Чемпионлар Лигаси лойиҳаларни барбод қилади, умид қиламанки, «Барселона» билан бундай бўлмайди» [1763]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик