15 июль куни Туриннинг «Ювентус» футбол клуби бош мураббийлигидан кетган Антонио Конте яқин вақт ичида Франциянинг «ПСЖ» жамоаси устозига айланиши мумкин. Бу ҳақда Corriere dello Sport хабар бермоқда.
Италияликнинг Париж клубига бош мураббий этиб тайинлангани ҳақида яқин кунлар ичида хабар берилиши керак, дейилади газета маълумотида.
Қайд этиш жоиз, 2014 йилнинг май ойида «ПСЖ» ҳозирги бош мураббийи – Лоран Блан билан амалдаги шартномани 2016 йилга қадар узайтирганди.
Маълумот учун, ўтган мавсум давомида «ПСЖ» Блан қўл остида Франция Суперкубоги, Лига кубоги ва Чемпионатида ғолиб чиқди.