"Бавария" ва Германия терма жамоаси яримҳимоячиси Бастиан Швайнштайгер янги мавсумга кўнгилдагидай тайёргарлик кўра олмаяпти, дея хабар беради Goal.com.
Мюнхенликлар бош шифокори Ҳанс-Вилгельм Мюллер-Вольфартнинг айтишича, футболчи 6 ҳафта қўшимча таътил керак, шунинг учун у футболчига дам олиш ва вақтинчалик футболни ўйламасликни маслаҳат бермоқда.
ЖЧ-2014 мусобақасида Германия термасининг ғалабасидан сўнг футболчининг соғлигида муаммолар пайдо бўлди. Шу тарзда Швайнштайгер янги мавсум бошланишини ўтказиб юбориши мумкин.