Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Равшан Эрматов «Эл-юрт ҳурмати» ордени ва «Малибу» машинаси билан мукофотланди

Баҳо:
+ | -

Бугун пойтахтимихдаги олимпия шон-шуҳрати музейида Бразилияда бўлиб ўтган ЖЧда иштирок этиб келган халқаро тоифадаги ҳакам Равшан Эрматовни мукофотлаш маросими бўлиб ўтди. Маросимда Ўзбекистон Республикаси бош вазири Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон футбол федерацияси президенти ва Миллий олимпия қўмитаси раиси Мираброр Усмонов, ҳакамлар, ОАВ вакиллари, спорт жамоатчилиги иштирок этишди.

Тадбирни спорт шарҳловчиси Мирзаҳаким Тўхтамирзаев кириш сўзи билан очди ва сўзни бош вазирга берди.

Шавкат Мирзиёев сўзга чиқиб, юртимизнинг ривожланиш суръатлари, спортга эътибор қаратаётган эътибор ҳақида нутқ сўзлади. Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Равшан Эрматовни «Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мукофотлаш ҳақидаги фармонини ўқиб эшиттирди ҳамда унга мазкур орденни ва совға сифатида берилган “Малибу” автомашинаси калтини Равшан Эрматовга топширди.



Шундан сўнг ЎФФ биринчи вице-президенти Сардор Раҳматуллаев ЎФФ Ижроия қўмитасининг Равшан Эрматовни “Ўзбекистон футбол федерацияси” фахрий нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги Қарорини ўқиб эшиттирди. ЎФФ президенти Мираброр Усмонов Эрматовга мазкур мукофотни топширди. Шунингдек, ЖЧ-2014 иштирок этган ФИФА лайнсмени Абдуҳамидулло Расуловга совға сифатида “Орландо” машинасининг калити топширилди.

 

Манба: www.stadion.uz.

Мукофотлаш маросими сайтимиз орқали кенгайтирилган тарзда ёритилади.

Киритилди: 11:29, 25.07.2014.
Ўқилди: 16511 марта.
Фикрлар: 47 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.