Кириш Регистрация
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони 0-1 Вьетнам
12/01 21:30 Иордания 1-0 Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа 3-0 Кальяри
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма

Шумахернинг хотини пойгачининг самолётини 20 миллион еврога сотишга қарор қилди

Баҳо:
+ | -

Германиялик собиқ Формула-1 пойгачиси Михаэль Шумахернинг хотини унга тегишли самолётни сотишга қарор қилди, дея хабар бермоқда Bild.

Бунда гап Falcon 2000EX самолёти ҳақида бормоқда. Коринна Шумахер уни сотиш ортида 20 миллион евро даромад олишни режалаштирмоқда, дейилади газета хабарида.

Самолётга Шумахер исми-шарифининг бош ҳарфлари ёзилган ва у саккиз йўловчига мўлжалланган. Пойгачи бу самолётда тез-тез оиласи билан саёҳат қилган.

Bild’нинг қайд этишича, шу русумдаги самолётнинг янгиси 25 миллион евро туради.

Аввалроқ, 45 ёшли собиқ пойгачи Франциянинг Гренобль шаҳридаги шифохона реанимациясидан Швейцариянинг Лозанна шаҳрига – Женева кўли соҳилидаги уйи яқинидаги тикланиш марказига кўчирилгани ҳақида хабар берилган эди.

Таъкидлашларича, ёз охиригача Шумахер уйга қайтади.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 19:09, 25.07.2014.
Ўқилди: 5946 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.