Кириш Регистрация
22/10 18:30 Бунёдкор 1-2 Машъал
23/10 19:00 Пахтакор - Нефтчи
23/10 19:00 Бухоро - Сурхон
23/10 23:45 Торино - Монца
24/10 00:00 Алавес - Малага
24/10 00:00 Ипсвич - Ноттингем Форест
24/10 16:30 Астон Вилла - Манчестер Сити
24/10 17:00 Райо Вальекано - Эльче
24/10 18:00 Кальяри - Болонья
24/10 18:00 Комо - Сассуоло
24/10 19:00 Арсенал - Эвертон
24/10 19:00 Ковентри Сити - Фулхэм
24/10 19:15 Расинг - Эспаньол
24/10 21:00 Наполи - Рома
24/10 21:30 Валенсия - Вильярреал
24/10 21:30 Челси - Тоттенхэм
24/10 23:45 Лацио - Парма
25/10 00:00 Атлетико - Депортиво

Ўзбекистон U-16 халқаро турнирдаги иштирокини якунлаб Тошкентга қайтиб келди

Баҳо:
+ | -

Александр Мочинов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси 15-25 июль кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўтказилган халқаро турнирдаги иштирокини якунлади ва 26 июль куни тонгда Тошкентга қайтиб келди. Таъкидлаш жоиз, Мочинов шогирдлари турнирдаги сўнгги ўйинида маҳаллий «Истанбулспор» клубининг U-17 ўсмирлар жамоасига қарши майдонга тушди. Ўйин Ўзбекистон U-16 ўсмирларининг устунлигида ўтди ва якунда Мочинов шогирдлари рақибини 7:1 ҳисобида мағлубиятга учратишди.

Аввалроқ хабар берганимиздек, Ўзбекистон U-16 ўсмирлар термаси турнирдаги илк ўйинида Саудия Арабистони ўсмирларига қарши ўйнаган ва мағлубиятга учраган эди. Иккинчи ўйинда Қатар U-16 ўсмирларига қарши тўп сурган ўзбекистонлик ўсмирлар 1:1 ҳисобида дуранг ўйнашди. Турнирдаги учинчи ўйинда эса, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси иорданиялик ўсмирларга 0:3 ҳисобида мағлуб бўлишган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси шу йилнинг 6-20 сентябрь кунлари Таиландда бўлиб ўтадиган U-16 Осиё Чемпионати финал босқичида иштирок этади.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 15:46, 27.07.2014.
Ўқилди: 4144 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик