Кириш Регистрация

Равшан Ҳайдаров: «Динамо» - «Насаф» ўйинида ҳар икки жамоага ҳам осон бўлмайди»

Баҳо:
+ | -

Тошкентда бир ҳафталик йиғинни якунлаган «Динамо» жамоаси куни кеча Самарқандга қайтиб келди. Пойтахтдаги машғулотлардан сўнг Равшан Ҳайдаровнинг жамоа йиғини борасидаги фикрлари билан қизиқдик.

«Ўтказилган йиғинда «Динамо» жамоаси уч ўйинда майдонга тушиб - «Машъал», «Пахтакор» ва «Навбаҳор» жамоаларига қарши тўп сурди. Ҳар уччала ўйинда ҳам кичик ҳисобдаги мағлубиятларга учралган бўлинсада, асосий эътибор тайёргарликка қаратилганди. Имконқадар барча футболчилар синовдан ўтказилди» - дейди Равшан Акмалович.

«Хусусан, «Пахтакор»га қарши ўйинда жамоа тактик жиҳатдан тайёргарлик кўрган бўлса, «Навбаҳор» билан баҳсда жамоа нисбатан жиддийроқ тўп суришга интилиб, қайсидир маънода Олий лига доирасидаги «Насаф» билан баҳсга тайёргарлик олиб борди. Афсуски, динамочиларнинг аксарият етакчи футболчилари ушбу икки ўйинда жамоага ёрдам бера олишмади. Уларнинг майдонда йўқлиги ушбу ўйиндаги натижаларга таъсир этгандир, аммо умумий тайёргарлик босқичига жуда жиддий таъсир ўтказади, деб ўйламайман.

Жамоа чемпионат ўйинига қадар Самарқандда бир ҳафта тайёргарлик кўради. Ушбу йиғиндан ҳам имконқадар унумли фойдаланиш шарт. Яъни, янада яхшироқ тайёргарлик кўриш керак. Зеро, иккинчи давранинг биринчи учрашуви «Динамо» - «Насаф» ўйинида ҳар икки жамоага ҳам осон бўлмайди» - дейди Равшан Ҳайдаров.

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 12:08, 28.07.2014.
Ўқилди: 4369 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«У ақлдан озган». Ҳусанов Доннарумма билан ҳазиллашди ва жавоб олди (видео) [13773]

«Барселона» 20 миллион еврога “янги Неймар”ни топди [3544]

Zo'r TV телеканали 27-май куни Конференциялар лигасининг финал ўйинини жонли трансляция қилади [3500]

«У уч ҳафта давомида биз билан ишлади ва мен ҳайрон қолдим» – Каннаваро Азизбек Амоновни миллий жамоа таркибига киритгани ҳақида [3114]

Моуриньо Гюлернинг «Реал»даги келажагини ҳал қилди [2649]

«Барселона» Альварес учун 70 миллион евро ва футболчисини таклиф қилди [2611]

«Барселона» Роберт Левандовскига ўринбосар топди [2277]

Каннаваро: «Ҳамма Ҳусанов ҳақида гапирганда, мени у ҳайрон қолдирганди» [2252]

XXI асрда Кейнгача фақат икки футболчи бир мавсумда 60 тадан ортиқ гол урган эди [1617]

«Барселона»нинг янги трансфер стратегияси: Юлдузларни жалб қилиш учун махсус режа [1554]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик