Кириш Регистрация
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия 7-1 Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия 2-2 Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар 1-0 Эквадор
15/06 07:00 Швеция 5-1 Тунис
15/06 21:00 Испания 0-0 Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал

Европа лигаси. «Шахтёр» - «Хайдук» - 4:2. Мурзоев захирадан тушди

Баҳо:
+ | -

Европа лигаси 3-саралаш босқичининг дастлабки ўйини доирасида Қозоғистоннинг "Шахтёр" клуби ўз майдонида Хорватининг "Хайдук" клубини қабул қилди ва 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўзбекистонлик футболчиларнинг бирортаси ўйиннинг асосий таркибда бошламади. Шавкат Саломов, Камолиддин Мурзоев ва Темурхўжа Абдухолиқов захирада қолишди.

Биринчи бўлимда меҳмонлар кўпроқ ҳужум уюштирган бўлсалар-да, қарағандаликлар 2:1 ҳисобидаги устунлик билан танаффусга йўл олишди. 70-дақиқада Кумиков шогирдлари бурчак тўпидан кейин ҳисобни 3:1 етеазишди. Шундан кейин ҳам улар ҳужумкорликни пасайтиришмади, натижада жазоланишди. Қозоғистонлик ҳимоячи ўз жарима майдончаси ичида тўпни қўли билан ўйнагани учун пенальти белгиланди ва хорватлар ҳисобни қисқартиришди. Ўйинга қўшиб берилган 4-дақиқада эса "Шахтёр" футболчиси жамоасининг тўртинчи голини киритди.

"Шахтёр" жавоб ўйини олдидан яхши устунликка эга бўлиб олди. Ҳамюртларимиздан фақатгина Камолиддин Мурзоев 86-дақиқада захирадан майдонга тушди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:11, 31.07.2014.
Ўқилди: 5600 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик