Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия - Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР - Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн - Хитой
14/11 19:00 Кувайт - Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон - Фаластин
14/11 21:15 Ироқ - Иордания
14/11 21:15 Қатар - Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА - Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

“Шўртан” тайёргарликларни давом эттирмоқда

Баҳо:
+ | -

Ғузорнинг “Шўртан” футбол клуби матбуот хизмати раҳбари Толибжон Қосимовнинг берган маълумотларига кўра, жамоа куни кеча Тошкент вилоятининг “Геофизика” стадионида Наманганнинг “Навбаҳор” клуби билан ўртоқлик учрашуви ўтказган.

Биринчи бўлимда гол уриб ҳисобда олдинга ўтиб олшган “оқ бўрилар” иккинчи бўлимда ўз дарвозаларидан икки марта гол ўтказиб юборишди ва 1:2 ҳисобида малубиятга учрашди. Жамоанинг ягона голини Қаҳрамон Мухаммаджонов киритди.

Аввал хабар берганимиздек жамоа йиғинини Чорвоқ дам олиш масканида олиб борди. Жамоа аъзолари 1 август куни тушдан кейин Чорвоқдан Тошкентга қайтиб келишади ва “Ўзбекистон” меҳмонхонасида йиғилишади. Тошкентдаги машғулотлар “Солиқчи” стадионида давом эттирилади. Мураббийлар штабининг режасига асосан “Шўртан” 8 августга қадар яна иккита назорат учрашуви ўтказишни мўлжаллаган. Рақиблар энди Ўзбекистон Биринчилигида иштирок этаётган етакчи жамоалар бўлиши кутилмоқда. Шундан сўнг жамоа Ғузордаги ўз қароргоҳига йўл олади ва у ерда Ўзбекистон Биринчилиги-2014 иккинчи босқичига тайёргарликлар давом эттирилади.

Ўзбекистон Биринчилиги-2014 иккинчи босқичига қуръа ташлаш 5 августда бўлиб ўтиши кутилмоқда, агар шундай бўлса, “Шўртан” клуби мураббийлар штаби ўзларининг кейинги тайёргарлик режаларига аниқликлар киритиб олишади.

Таркибдаги ўзгаришларга тўхталадиган бўлсак, ҳозирги кунда жамоа сафида 4 нафар янги футболчи кўрикдан ўтмоқда. Булар орасида “Металлург” аъзоси ва чап қанот ярим ҳимоячиси Мурод Тўйчибоев мураббийларда яхши таасурот қолдирган. Агар ушбу ўйинчи кейинги икки назорат учрашувида ҳам ўзининг қобилиятини кўрсатса, у билан шартнома имзоланиши мумкин. Қолган ўйинчилар бўйича ҳам кейинги босқич мавсуми бошланши олдидан қарор қабул қилинади.

Манба: fcshurtan.uz
Киритилди: 07:52, 01.08.2014.
Ўқилди: 3094 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.