Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

«Нефтчи» янги футболчиларни кенг оммага таништирди

Баҳо:
+ | -

Давралар оралиғида Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси бир қатор харидларни амалга оширди. Бугун Қиргулидаги “Нефтчи СК”да янги футболчиларнинг таништирув маросими бўлиб ўтди. Унда ОАВ ходимлари ва футбол мухлислари иштирок этишди. Маросимда клуб раҳбари Тоҳир Кападзе янги футболчиларни расман оммага таништирди.

— Жамоанинг олдига катта мақсадлар қўйилган, — деб гап бошлади Кападзе. – Биз давралар оралиғида таркибни кучайтиришга ва трансферларни тўғри йўлга қўйишга ҳаракат қилдик. Мен ҳамиша битта фикрда бўлиб келганман, биринчи навбатда Фарғона жамоаси нуфузини мана шу ердаги махаллий ўйинчилар кўтариши керак. Албатта легионерлар ҳам зарур. Легионерлар қандай бўлиши керак? Легионер жамоада етакчи бўлиши керак. Ўйинчиларни ортидан эргаштириши лозим. Лекин бугунги кунда бизнинг молиявий имкониятларимиз мана шундай кучли легионерларни олиб келишга етмаяпти. Шунинг учун асосий эътиборни ўзимизда тўп сурган ва келажаги порлоқ ўйинчиларга  қаратиб, маблағларимизни сарфладик. Бугун хурсандчилик билан айтишим мумкин, бизни футбол мухлислари олдида юзимиз ёруғ. Берган ваъдаларимизнинг устидан чиқяпмиз. Мана 6 та трансферни амалга оширган бўлсак, буларни ҳаммамиз яхши таниймиз. Барча футболчиларни  имкониятларини аввал ўрганиб кейин уларни Фарғона таклиф қилдик. Шунинг учун ушбу харидлардан бутун “Нефтчи” жамоаси мамнун бўлмоқда. Яна шуни қўшимча қилиш мумкинки, жамоамизнинг олдига қўйган мақсадларига эришишида ушбу йигитларни ўрни катта бўлади. Трансфер шундай нарсаки, ундан доим кўнглинг тўлмайди. Қани эди, битта яхши дарвозабон, ҳимоячи олсак...

Энди буёғи футболчиларнинг ўзига боғлиқ. Оллоҳ омадимизни берса, биринчи даврага қараганда кейинги даврада яхши натижаларни қайд этиб, янада мухлисларнинг ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз. Чунки футбол шундай нарсаки, ғалаба бор жойда доим хурсандчилик бор. Мағлубият бор жойда, доим тушкун кайфият хукмронлик қилади.

Энди футболчиларни таништираман. Акмал Холматов, “Нефтчи”нинг энг гуллаган даврида тўп сурган. Шерзод Ҳакимов ҳам “Нефтчи”нинг нонини еган. Жамоамизнинг кўплаб голларини киритган йигит. Ҳали, Ҳакимовнинг ваъдалари катта. Андрей Акопянц — Ўзбекистон футболига мехнати синган ўйинчи. Сардор Мирзаев — бизнинг охирги трансферимиз бўлди. Бу футболчига ҳам “Нефтчи” клуби бегона эмас. Умидли тоғларимиздан бири, бу йигитга бекорга Умид деб исм беришмаган. Умид Қодиров. Ҳозир қўқонлик футбол мухлислари озгина ғамгин. Чунки Қодиров Қўқон жамоасидаги энг моҳир ижрочилардан бири эди. Сардор Раҳмонов — бизнинг ёш футболчимиз. Икки марта ЖЧ баҳсларида ватанимиз шарафини ҳимоя қилган. Аввалига, Раҳмонов қишки йиғинимизда иштирок этганди. Аммо Вадим Абрамов чақиртириб олди. Охирида шахсан ўзим Абрамовдан илтимос қилиб, Сардорни Фарғона олиб келдим. Чунки ҳимоя зонасида катта муамоларимиз бор эди. Шунинг учун Сардор ёш бўлишига қарамасдан ҳимоямизни мустахкамлайди деб умид қиламан.

Ҳожиакбар Жабборов stadion.uz сайти учун
 Фарғонадан махсус тайёрлади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 16:18, 02.08.2014.
Ўқилди: 4234 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Бир миллион доллар» — Вадим Абрамов «Астана» билан бўлган ақлбовар қилмас шартнома ҳақида сўзлаб берди [3864]

"Нефтчи" яна 5 та трансфер эълон қилди [3315]

Роналду дубль қайд этган ўйинидан сўнг пост жойлади [1592]

40 ёшли Роналду 2025 йилда нечта гол урди? [1490]

«Нефтчи»нинг янги мавсум учун мураббийлар штабини таништирди [1474]

Гюлер ва Беллингем Алонсо ишончини оқламаяпти: "Реал" Модрич ўрнига креатив ярим ҳимоячи қидирмоқда [1341]

Англия чемпионати. "Манчестер Сити" "Ноттингем Форест" майдонида оғир ғалабага эришди [1271]

АПЛ. Уоткинснинг дубли «Астон Вилла»га «Челси» майдонида иродали ғалабани келтирди [1230]

Диегу Жотанинг фарзандлари Англия Премьер Лигаси ўйинида "Ливерпул" ва "Вулверхэмптон" жамоалари футболчиларини майдонга бошлаб чиқди (Фото) [1150]

«Нефтчи» янгиликлар эълон қилишда давом этмоқда: 4 нафар асосий футболчи билан шартнома узайтирилди [1147]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.