Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Луи Ван Гал: «Эшли Янгнинг «Реал»га урган голини бутун дунё кўриши керак»

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Луи Ван Гал "Реал"га қарши ўйин оддий ўртоқлик ўйинидан кўра кўпроқ аҳамиятга эга бўлганини таъкидлаб ўтди.

Кеча оқшом АҚШдаги "Мичиган" стадионида 109 минг мухлис кўз ўнгида бўлиб ўтган баҳсда "қизил иблислар" "Мадрид"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Эшли Янг томонидан киритилган 2та тўп ва Эрнандеснинг битта голи манкунианликларни Халқаро чемпионлар кубоги мусобақасининг финалига олиб чиқди.

"Бизнинг ўйинларимизни 300 минг мухлис томоша қилди. Биз финалга чиқдик. Шу боис, мухлислар сони яна ошади. Дунёдаги барча телекомпаниялар Янгнинг биринчи голини намойиш қилишлари лозим. Бу "МЮ"нинг ажойиб голи бўлди. Назаримда, ушбу ҳужумда бутун жамоа иштирок этди. Фақат айнан шу гол учун ҳам мухлислар стадионга келишса арзийди.

Биз учун бу яхши натижа ва бу футболчиларимизга ишонч беради. Мен иккинчи бўлимда ўйинимизни бироз ўзгартирдим. Шунга қарамай, яна битта гол урдик. Мен бу ўйинни тўлақонли ўртоқли ўйини деб айтмаган бўлардим. Менда шундай таассурот уйғондики, "Реал" ютқазишни истамади, боиси, Анчелотти Роналдуни ваъда қилганидан кўра эртароқ майдонга туширди. Лекин биз ғалаба ғалаба и ғалабага ҳақли эдик", - дейди Ван Гал.

Манба: www.eurosport.ru
Киритилди: 12:53, 03.08.2014.
Ўқилди: 8839 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.