"Ювентус" клуби ва Италия терма жамоаси ҳимоячиси Жоржио Кьеллини ЖЧ-2014 да ўзини тишлаб олган Луис Суарсга қарши қўлланилган жазо муддатини қисартириш керак деб ҳисоблайди.
"Мен Суареснинг дисквалификацияси борасида ўз фикрларимни айтганман. Мен унинг муддатини қисқартириш керак деб ҳисоблайман. Аммо ҳаммаси менга боғлиқ эмас. Тўрт ой - бу жуда узоқ муддат", - дея Кьеллинининг сўзларини келтиради goal.com.
Эслатиб ўтамиз, 8 август куни Лозаннадаги спорт арбитраж судида Суареснинг иши кўриб чиқилади.