Кириш Регистрация
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан 0-0 Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити 0-4 Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас 2-3 Мальорка
23/11 22:30 Жирона 4-1 Эспаньол
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе

Акбар Тўраев: «Бунёдкор» ҳамиша охиригача курашган»

Баҳо:
+ | -

Якшанба куни мамлакатимизнинг олти шаҳри стадионларида олий лига жамоалари иккинчи давранинг илк тур учрашувларида майдонга тушишади. Давралар оралиғидаги бир ойга яқинроқ вақт мобайнида клубларимиз ўз имкониятлари даражасида тайёргарлик олиб боришди. Молиявий ҳолати имкон берган ва ўз олдига олий мақсадларни қўйган «Локомотив» ва «Бунёдкор» жамоалари мос равишда Австрия ҳамда Туркияда икки ҳафталик ўқув-машғулот йиғинини ташкил этишди. Қолган аксарият клубларимиз Тошкентда йиғин ўтказишди. Ким қандай тайёргарлик кўрганини эса кузда билиб оламиз. Амалдаги мамлакат чемпиони «Бунёдкор» Туркиядаги йиғини чоғида  ўз сафини икки нафар хорижлик футболчи билан тўлдирди. Сербиялик марказий ҳимоячи Иван Милошевич ва Босния ва Герцеговинадан бўлган таянч ярим ҳимоячи Самир Бекричнинг хатти-ҳаракатлари мураббийлар штабида илиқ таассурот қолдирди. Натижада бу икки футболчи ва «Бунёдкор» ФК ўртасида шартнома имзоланди. «Қалдирғочлар» 24 июль куни Туркиядан қайтишди ва 28 июлдан яна машғулотларни бошлашди. Биз жамоа дарвозабони Акбар Тўраевдан хориж йиғини якунлари ва иккинчи давра борасида интервью олдик.

— Биринчи марта ёзда давралар оралиғидаги йиғинимизни хорижда ўтказдик, - дея сўз бошлади «қалдирғочлар» посбони. - Таассуротлар аъло даражада. Жуда чиройли, хушманзара жойга бордик. Тоғ ён бағрида жойлашгани учун ҳавоси ҳам тоза эди. Шароитлар ҳам жуда яхши бўлди. Кунига уч маҳалдан машғулот ўтказдик.

— Машғулот уч маҳалдан ўтказилганини инобатга олсак, асосий эътибор жисмоний тайёргарликка қаратилибди-да?

— Худди шундай. Биринчи машғулотимизда кросс югурдик, иккинчисида сакраш машқлари, шунингдек, тренажёр залида шуғулландик. Кечки пайт эса тўп билан ишладик. 

— Бу янги бош мураббийнинг футбол қарашими?

— Шунақа деса ҳам бўлади. Жисмоний ҳолатимизга жиддий эътибор қаратиляпти. Боиси, ўйин услубимизда бироз ўзгариш рўй бериб, «прессинг»га асосланган футбол намойиш этяпмиз.

— Йиғин доирасида ўтказилган ўртоқлик учрашувларидаги спарринг рақиблар ҳақида қандай фикрдасиз?

— Жазоир чемпиони яхши таассурот қолдирди. Ҳар томонлама шаклланган жамоа, футболчиларининг техникаси ҳам кучли экан. Биз ҳам улардан техника бобида асло қолишмадик. Аксинча, баъзи ҳолатларда рақибдан кучлилик ҳам қилдик. Грузиянинг «Динамо», Озарбайжоннинг «Сумгаит» клублари билан кечган ўйинларимиз ҳам маъқул келди. Ўша учрашувларда мураббийларимиз янги футболчиларни синаб кўришди. Шу сабабли, бир хил таркиб ўйнамади. Ўйин натижасига унчалик эътибор қаратилмади. 

— «Бунёдкор» биринчи даврада ўз имконияти даражасида ўйин намо-йиш эта олмади. Бунинг натижасида турнир жадвалида 4-ўринга тушиб қолдинглар. Омадсиз иштирокнинг сабаблари нимада?

— Сабабини ўзимиздан ахтаришимиз керак. Барига ўзимиз сабабчимиз. Қолаверса, авлодлар алмашинуви жараёнига тўғри келиб қолдик. Асосий таркибнинг етти нафар футболчиси жамоани тарк этди. Кейин биринчи давранинг ўзида уч нафар мураббий қўл остида ўйнашимизга тўғри келди. Бу ҳолатни ҳам инобатга олиш керак, деб ўйлайман. Умид қиламанки, иккинчи даврада ҳаммаси ўз жойига қайтади ва аввалги мавқеимизни тиклаб оламиз.

— Клубга янги қўшилган легионерлар ҳақида шахсий фикрингиз қандай?

— Сербиялик ҳимоячи яхши экан. Жамоамиз ўйин услубига мос ҳам тушди. Жуда хотиржам, биринчи тўп узатишини алоҳида таъкидлаган бўлардим. Сўнгги ҳимоячи учун айнан керакли хислатлар бор. Энг муҳими - хотиржамлик. Босниялик футболчи майдон марказида жуда яхши ҳаракат қилди. Ҳаракатларидан кўриниб турибдики, ақлли футбол ўйнар экан.

— Иккинчи даврадан нималарни кутяпсиз?

— Шиддатли ва мухлисларга маъқул келадиган ўйинларни кутяпман. Биринчи даврага қараганда, ҳал қилувчи босқичнинг қизиқарли ўтишига шубҳам йўқ. Жўжалар саналадиган паллада ўтказиладиган учрашувлар ҳамиша курашларга бой кечган.

— «Бунёдкор»дан-чи? Чемпионлик учун охиригача курашасизларми?

— Буниси аниқ. «Бунёдкор» ҳaмиша охиригача курашган. Ҳали ҳеч нарса ҳал бўлмаган. Олдинда иккинчи давра баҳслари турибди. Давралар оралиғида кимнинг қандай тайёргарлик кўргани бу ерда муҳим аҳамиятга эга бўлади.

— Асосий рақиблар ҳақида нима дея оласиз? Улар ҳам жиддий мақсадларни олдиларига қўйишгани аниқ, шундай эмасми?

— Асосий рақибларга келсак, «Локомотив» кучли таркибга эга, бемалол иккита таркиб билан ўйнаса ҳам бўлади. «Пахтакор» эса анчадан бери битта таркиб билан ўйнаб келяпти. Ёш футболчилар ўтган йиллар давомида яхшигина тажриба тўплашди. «Насаф» ҳақида ҳам шундай фикрдаман. Уччала жамоа ҳам яхши шаклланган. Бу клубларга қарши кечадиган ўйинлар олти очко учун ўйналади. Иккинчи даврада очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ. Ҳар бир бой бериладиган очко имкониятимизни пасайтириб боради. Буни барчамиз англаб турибмиз.

— Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институтига ҳужжат топширибсиз...

— Худди шундай. Шу сабаб билан Туркиядаги йиғинимиз якунланишидан икки кун аввал Тошкентга қайтишга мажбур бўлдим. Ижодий имтиҳонларни топширишим керак эди. Футбол факультетига ҳужжатларимни топширдим. Талаба бўлиш истагидаман.

— Ўқишга кирсангиз, институтга боришга вақт бўлармикан?

— Насиб қилса, кириб олсам, албатта бораман. Лекин юз фоиз бораман, деб ваъда бера олмайман. Чунки, сафардаги ўйинларга икки кун олдин жўнаб кетилади. Табиийки, бундай ҳолатларда узр сўралади. Машғулотларимиз куннинг иккинчи ярмида ўтказилади. Ўқиш эса тушгача бўлади. Сих ҳам, кабоб ҳам куймаслиги учун имконият топаман.

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 13:26, 04.08.2014.
Ўқилди: 4220 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.