Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм 0-2 Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум 2-1 Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор 1-3 Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Дзюдо. Жаҳон чемпионатига 9 нафар ҳамюртимиз йўл олади

Баҳо:
+ | -

Жорий йилнинг 25-31 август кунлари Россиянинг Челябинск шаҳрида дзюдо кураши бўйича катталар ўртасида навбатдаги жаҳон чемпионати баҳслари ўтказилади.

Дунёнинг юздан зиёд давлати полвонлари иштирокида ўтказиладиган бу йилги жаҳон чемпионатида эркаклар ва аёллар ўртасида 14 вазн тоифасида беллашувлар бўлиб ўтади. Ҳар бир терма жамоа 18 нафаргача (9 нафар эркак – 9 нафар хотин-қизлар) спортчи билан (ҳар бир вазн тоифасида 2 нафаргача спортчи билан) қатнашиши мумкин. Бундан ташқари жаҳон чемпионатида жамоавий беллашувлар ҳам ўтказилади.

Шахсий ҳисобдаги беллашувлар 25-30 август кунлари ўтказилса, жамоавий баҳслар 31 август куни бўлиб ўтади. Мусобақалар 2014 йилнинг 1 январидан кучга кирган янги қоидалар асосида ўтказилади.

Ўзбекистон дзюдо федерациясидан олинган маълумотларга кўра, мазкур жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини 11 нафар спортчи (9 нафар эркак – 2 нафар аёл) ҳимоя қилади.

Терма жамоамиз бош мураббийси Андрей Штурбабин асосий таркибга қуйидаги спортчиларни киритган:
Эркаклар терма жамоаси: - Шарофиддин Лутфуллаев, Мирзоҳид Фармонов, Ришод Собиров, Мирали Шарипов, Яҳё Имомов, Дилшод Чориев, Рамзиддин Саидов, Соиб Қурбонов, Элёр Машарипов.

Аёллар терма жамоаси: - Гулноза Матниёзова, Муқаддас Кубеева.

Агарда тайёргарлик жараёнида олинган жароҳат ёки бошқа сабаб билан асосий таркиб спортчиси жаҳон чемпионатига бора олмаса, унинг ўрнига захира таркибидан ўрин олган спортчи боради.

Қуйида захира таркибидан ўрин олган спортчилар рўйхати берилган: - Диёрбек Ўрозбоев, Улуғбек Норқобилов, Сарвар Шомуродов, Шуҳратжон Арслонов, Шахзодбек Собиров, Эркин Дониёров, Абдулло Тангриев, Шерали Жўраев, Болтабой Болтаев ва Шоҳиста Сафарова.

Эслатиб ўтамиз, мазкур жаҳон чемпионатида 2016 йил Рио-де-Жанейро шаҳри (Бразилия)да ўтказиладиган XXXI ёзги Олимпиада ўйинларининг йўлланмалари учун рейтинг очколар ўйналади.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 18:37, 04.08.2014.
Ўқилди: 4675 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик