"Барселона" ҳужумчиси Неймар таътилдан қайтгач, клуб раҳбарларидан танбеҳ ва ҳайфсан олди, дея хабар беради AS.
Бунга футболчининг интернетга қўйган фотосуратлари сабаб бўлди. Суратларнинг бирида Ибицада ҳордиқ чиқараётган Неймар ЖЧ-2014да олган жароҳати тикланишида ёрдам берадиган махсум мосламада тасвирланган.
"Барселона" раҳбарияи Неймардан бу каби суратларни интернетга жойламаслиги ва ижтимоий тармоқдан камроқ фойдаланишини сўради.