Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон

Шахмат. Ҳар иккала терма жамоамиз дуранг ўйнашди

Баҳо:
+ | -

Норвегиянинг Тромсё шаҳрида бўлиб ўтаётган шахмат бўйича Бутунжаҳон олимпиадасида кеча 4-тур ўйинлари ўтказилди. Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Германияга қарши дона сурган бўлса, аёллар терма жамоамиз шотландияликлар билан баҳс олиб боришди.

Эркаклар
Дастлабки 3та турнинг барчасида ғалаба қозонган эркаклар терма жамоамиз немислар билан дуранг ўйнашди. Рустам Қосимжонов ва Марат Жумаев оқ доналарда ўйнаб, ўз партияларида ғалаба қозонишган бўлса, қора доналарда ўйнаган Антон Филиппов ва Улуғбек Тиллаев мағлубиятга учрашди. Ушбу дурангдан кейин Ўзбекистон терма жамоаси жадвалда 6-ўринга тушди. Вакилларимиз 5-турда Украина билан баҳслашадилар. Украинлар ҳам 4 турдан кейин 3та ғалаба ва 1та дуранг қайд этишган ва 12-ўринни эгалаб туришибди.

Аёллар
Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ҳам кеча бўлиб ўтган 4-турда Шотландия билан дуранг ўйнади — 2:2. Аёллар жамоамиз 4-турдан кейин 50-ўринда боришмоқда. Улар навбатдаги турда Бразилияга қарши дона суришади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:50, 06.08.2014.
Ўқилди: 3898 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3905]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3429]

"Олтин тўп" учун фаворит ўзгарди [3131]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [3001]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2789]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2787]

«Реал» 2027 йил ёзида иккита муҳим трансферни амалга оширмоқчи — Романо [2503]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2416]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси: «Ямал биз ўйнаган даврда асосий таркибга киролмасди» [2377]

Португалия терма жамоасининг бирорта ҳам футболчиси Роналдунинг постига лайк босмади [2121]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик