Кириш Регистрация

Хорхе Сампаоли Чили терма жамоаси бош мураббийи вазифасида 2018 йилгача қолади

Баҳо:
+ | -

Чили терма жамоаси бош мураббийи Хорхе Сампаоли терма жамоа бош мураббийи вазифасида 2018 йилгача қолишига розилигини билдирган. Аргентиналик мутахассис Чили Футбол Федерацияси раҳбарияти билан бўлиб ўтган учрашувдан сўнг шундай қарорга келган.

«Чили Футбол Федерацияси раҳбари билан бўлиб ўтган учрашувдан сўнг терма жамоада қолишга рози бўлдим. Келаси йили Чилида бўлиб ўтадиган Копа Америка-2015 ва 2016 йили АҚШда бўлиб ўтадиган юбилей турнирда терма жамоа мураббийи сифатида фаолият олиб бораман. Шунингдек, 2018 йилги ЖЧ саралаш ўйинларида ҳам терма жамоа билан бирга ишлаш ниятидаман», - дейди Сампаоли.

Эслатиб ўтамиз, Сампаоли бошчилигида Чили терма жамоаси Бразилияда бўлиб ўтган ЖЧ баҳсларида 1/8 финал босқичига чиқиб, мезбонлар - Бразилия терма жамоасига пенальтилар сериясида мағлубиятга учраган эди.

Манба: sportal.co.nz
Киритилди: 13:19, 06.08.2014.
Ўқилди: 3075 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Боатенг: «Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси деганимда ёлғон гапирганман». Роналду бунга муносабат билдирди [8656]

«Реал» футбол тарихидаги энг даҳшатли ўнг қанотни яратмоқчи [5714]

«Барселона» икки юлдуз ҳужумчи ўртасида танлов қилиши керак [4295]

Испания суперклуби Хвичани 150 миллион еврога сотиб олишга тайёр [3270]

«Барселона» Холанд трансфери бўйича қарор қабул қилди [2685]

Перес нима сабабдан Олисени «Реал»га олиб келишга қарор қилгани маълум бўлди [2329]

«Манчестер Сити» футболчиси ўзига янги клуб танлади [2271]

«Манчестер Юнайтед» ёзги трансферлар ойнасининг илк харидини якунлади — Фабрицио Романо [2261]

«Боруссия» Д президенти Холанднинг «Реал»га ўтмоқчи эканлигини маълум қилди [2241]

Гвардиола: «Чемпионлар Лигаси лойиҳаларни барбод қилади, умид қиламанки, «Барселона» билан бундай бўлмайди» [1763]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик