Аввал хабар берганимиздек, “Бунёдкор” футбол мактабининг 2002 йилда таваллуд топган болалардан иборат жамоаси Жанубий Кореянинг Хвасеонг шаҳрига жўнаб кетган.
Ёш “қалдирғочлар” бу ерда ташкил этилган “Осиё ёшлар футбол фестивали”да иштирок этишмоқда. Фестивалнинг асосий мақсади – қитъадош болакайларни янада яқинлаштириш, улар ўртасида дўстлик ришталарини ўрнатиш, турли мамлакатлар футбол алоқаларини ўрнатишдан иборат. Тадбир давомида ўртоқлик ўйинлари ўтказиш ҳам режалаштирилган. Бугун жамоамиз мьянмалик тенгқурлари билан ўзаро куч синашишди. 30 дақиқалик 2 бўлимдан иборат учрашувда ёш “қалдирғочлар” 8:2 ҳисобида устун келишди. Отабек Жўрақўзиев 3 бор, Жалолиддин Содиқов 2 бор тўп киритишга муваффақ бўлишди. Аюбхон Умархўжаев, Абдурауф Бўриев, Диёрбек Раҳимқуловлар биттадан голга муаллифлик қилишди. Фестиваль давом этмоқда.