Кириш Регистрация
09/12 00:45 Торино 2-3 Милан
09/12 01:00 Вулверхэмптон 1-4 Ман. Юнайтед
09/12 01:00 Осасуна 2-0 Леванте
09/12 15:00 Матида Зелвия 3-1 Ульсан Хёндэ
09/12 15:00 Виссел Кобе 2-2 Ченгду Ронгченг
09/12 17:15 Бурирам Юнайтед 2-2 Кангвон
09/12 17:15 Жоҳор Дорул Таъзим 0-0 Шангхай Порт
09/12 20:30 Қайрат 0-1 Олимпиакос
09/12 22:45 Бавария 3-1 Спортинг
10/12 01:00 Монако 1-0 Галатасарой
10/12 01:00 Аталанта 2-1 Челси
10/12 01:00 Барселона 2-1 Айнтрахт Ф
10/12 01:00 Интер 0-1 Ливерпуль
10/12 01:00 ПСВ 2-3 Атлетико
10/12 01:00 Тоттенхэм 3-0 Славия
10/12 01:00 Юнион 2-3 Марсель
10/12 15:00 Сеул - Мельбурн Сити
10/12 15:00 Санфречче Хиросима - Шангхай Шенхуа

Максим Шацких: «Ребровнинг рекордини янгилаш - олдимга қўйган мақсадим эмас»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ аъзоси ва айни дамда Украинанинг «Говерла» клуби шарафини ҳимоя қилаётган тажрибали ҳужумчи Максим Шацких Украина чемпионатлари тарихидаги энг яхши тўпурарга айланиши учун яна бир гол кифоя. Тажрибали ҳужумчи Украинанинг «Команда» газетасига берган интервьюси чоғида украиналик ҳужумчи Сергей Ребровнинг рекордини янгилаш унинг олий мақсади эмаслигини айтиб ўтди.

«Рекордлар ҳақида ҳеч қачон ўйламаганман. Дарвозабон билан яккама-якка чиқиб борсаму, аммо ҳужумдаги шеригим мендан қулайроқ жойда турган бўлса - тўпни унга ошираман», - дейди Шацких.

Эслатиб ўтамиз, футболчилик фаолиятини тугатиб айни дамда мураббийлик қилаётган Сергей Ребров ҳисобида ҳам, ҳамюртимиз Максим Шацких ҳисобида ҳам 123 тадан гол бор. Шацких айни пайтда Украина чемпионатидаги фаолиятини давом эттираяпти. Ребров ва Шацкихдан кейин тўпурарлар жадвалида 3-ўринда бораётган «Днепр» ҳужумчиси Евгений Селезнев ҳисобида эса 92та гол бор. Украиналик журналистларнинг Селезновнинг Шацкихнинг рекордига етиб олиш имконияти ҳақидаги саволига эса тажрибали ҳамюртимиз қуйидагича жавоб берди.

«Ўйлайманки, Селезнев ҳам бу рекорд ҳақида ўйлаётгани йўқ. Шаҳсан менга бу каби саволлар ва рекордлар ҳақидаги ўйлар ўйинга бор эътиборимни қаратишга тўсқинлик қилади. Асосийси - жамоага фойда олиб келиш. Аҳир футболда бир ўйинчи эмас, жамоа ғалаба қозонади», - дейди Шацких.

Шацких, шунингдек, яқин йиллар ичида фаолиятини тугатиш ҳақида ўйламаётганини айтиб ўтди.

«Албатта, йиллар ўтган сайин ўйинингда, ҳаракатингда қандайдир ўзгаришлар сезасан. Аммо, жамоадошларим билан рақобат қила олмайдиган бўлсам, буни сеза олсам керак. Ҳозичра майдонда 90 ва ундан кўпроқ дақиқа ўйнашимга кучим етади», - дейди Шацких «Команда» газетасига берган интервьюсида.

Манба: football.ua
Киритилди: 18:03, 08.08.2014.
Ўқилди: 3550 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.