Кириш Регистрация
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 19:00 Динамо 1-1 Пахтакор
20/05 19:00 Сурхон 0-1 Насаф
20/05 21:30 Салернитана 1-2 Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Ориф Маматказин: «Биз учун узоқ кутилган ғалаба бўлди»

Баҳо:
+ | -

"Андижон" ва "Қизилқум" жамоалари ўртасида (2:0) бўлган ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида мезбонлар катта мураббийи Ориф Маматказин иштирок этди.

"Аввало барча мухлисларни узоқ кутилган ғалаба билан табриклайман. Чунки бу ғалабани анча узоқ кутдик. Бугун биз ҳар қанақасига натижа учун ўйнашимиз аниқ эди. Боиси ҳозирги ҳолатимиздан келиб чиқиб ғалаба қозонмасак бўлмасди. Қолаверса, уч очко олий лигада қолишга курашиш учун умид баҳш этарди. Кучлилар сафида ўрнимизни сақлаб қолиш учун бизни фақат ғалаба қониқтирарди. Ўйинга тўхталадиган бўлсам, икки хил таймларга гувоҳ бўлдик. Биринчи бўлимда ўйинимиз яхши чиқди. Айниқса, қанотлар фаол ҳаракат қилишди. Бунинг устига икки вазиятдан унумли фойдаландик. Иккинчи бўлимда меҳмонлар фаолроқ ўйнашга интилишди. Шунга қарамай, футболчиларимиз устунликни бермай, рақибга гол уриш имконини қолдиришмади. Натижада жуда муҳим бўлган уч очкони қўлга кирита олдик. Яна бир бор ғалаба билан барчани табриклайман ва майдонда жонбозлик кўрсатишгани учун йигитларга миннатдорчилик билдираман.

Янги таклиф этилганлар ўйинимизни кучайтира олишди. Ўзингиз ҳам гувоҳи бўлдингиз, Азиз Ибрагимов билан Аббос Махситалиев қанотларда фаол ҳаракат қилишди. Кўплаб хавфли ҳужумларимиз айнан қанотлардан амалга оширилди. Бунинг устига улар бугун гол уриб жамоага ғалаба ҳам келтиришди.

Ҳозир биз учун ҳар бир қўлга киритиладиган очко жуда муҳим. Шунинг учун бу имкониятни қўлдан чиқармасликка ҳаракат қиламиз. Қолаверса, биз учун энди орқага ҳам йўл йўқ", - "Андижон" катта мураббийи Ориф Маматказин.

Манба: www.andijon-pfc.uz
Киритилди: 09:44, 10.08.2014.
Ўқилди: 3404 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.