Франция терма жамоаси яримҳимоячиси Самир Насри бош мураббий Дидье Дешам билан келиша олмагани учун терма жамодаги фаолиятини тугатишга қарор қилди.
"Келинг, тўғрисини айтиб қўя қолай, терма жамоани Дешам бошқарар экан - мен унда ўйнамайман. Евро-2016 мусобақасида мен атиги 29 ёшда бўламан, аммо бу терма жамоа сафида ҳаракат қилиш менга қувонч олиб келмайди.
Ҳар доим, терма жамоа ихтиёрига келсам - муаммоларим кўпаяди", - дейди Насри.