Англиянинг "Манчестер Сити" клуби ярим ҳимоячиси Яя Туре Англия Суперкубоги учун баҳсда "Арсенал"дан учралган мағлубият сабабини тушунтириб берди.
"Жамоамизнинг кўплаб футболчилари таътилдан кейин энди келиб қўшилишди. Шунинг учун бугун биз учун оғир ўйин кечди. "Арсенал" кучли рақиб. Иккинчи бўлимда вазиятни ўнглашга ҳаракат қилдик, аммо рақиб бугун яхши ҳаракат қилди", - дейди Туре.
"Жамоамизнинг кейинги мавсумдаги асосий мақсади - Премьер-Лига ва Чемпионлар Лигаси. Чемпионат аввалида бизни қийин ўйинлар кутиб турибди. "Арсенал"дан учралган мағлубиятни унутиб, кейинги ўйинларга тайёргарлик кўриш керак", -дейди Яя Туре.