«Манчестер Юнайтед» ва Англия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Гари Невилл «Ливерпуль» клубининг Англия Премьер-Лигасида чемпион бўлиш имконияти ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.
«Ливерпуль» бу йил Англия Премьер-Лигасида чемпион бўла олмайди. Рости, ўтган мавсумда бу жамоа иккинчи ўринни қўлга киритгани мен учун кутилмаган ҳол бўлганди. Ўтган мавсум «Ливерпуль» бор, ўзида мавжуд бўлган кучли томонларидан максимал фойдаланган ҳолда бундай натижага эришди», - дейди Невилл.
«Менимча, бу йилга мавсумда «Ливерпуль» кучли тўртликка кириш учун курашади. Шунингдек улар Чемпионлар Лигасида гуруҳдан чиқишни ва Англия Кубокларидан бирида муваффақиятли ўйнашни режалаштиришса керак»,- дейди Англия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси.
Гап менинг «Ливерпуль»га бўлган муносабатимда эмас, шунчаки улар ўтган мавсум кутилмаганда бир бош баланд сакрашди. Мен «Ливерпуль»ни «Сити» ва «Челси»дан кучсиз деб ҳисоблайман», - дейди Невилл.