Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

«Машъал» тўрт йиллик режаларни белгилаб олди

Баҳо:
+ | -

Бугун «Машъал» ПФК да жамоанинг навбатдаги тўрт йиллик режалари тузиб чиқилди.

11 август куни ЎФФ федерацияси биносида Ўзбекистон футбол федерацияси ва Миллий Олимпия қўмитаси президенти Мираброр Зуфарович иштирокидаги йиғилиш қарорини таъминлаш учун «Машъал» ПФК да мажлис бўлиб ўтди. Йиғилишда клуб раҳбарияти, асосий, ўринбосарлар, биринчилик таркиби мураббийлари, академия директори иштирок этди.

Мажлисда клубнинг барча мураббийлари ўз фикрларини билдириб ўтди ва якунда тўрт йиллик режалар ишлаб чиқилди. Режаларни босқичма-босқич ривожлантириб бориш ва асосий эътиборни ёшларга қаратиш дастлабки устувор вазифамиз этиб белгиланди.

Энди академия битирувчиларидан энг муносиблари Ўзбекистон биринчилигида иштирок этувчи «Машъал-2″ жамоасига ўтказилади. Ушбу даврани ўзидаёқ тўрт нафар 1998 йилда туғилган футболчини «Машъал-2″ рўйхатдан ўтказди. Ушбу жамоа олдидаги энг асосий вазифа этиб муносиб иштирок белгиланган. Аниқ бир поғонани эгаллаш иккинчи даражада деб баҳоланди. Жамоа бош мураббийи Дилшод Андаев навбатдаги тўрт йилликда қилиши керак бўлган вазифалар келишилган ҳолда тузиб чиқилди. Ҳар бир жамоа ўртасида тўлалигича узвий боғлиқлик боғланади.

Айнан биринчи лигада иштирок этувчи жамоамиз сафида бир неча нафар Ўзбекистон ўсмирлар, ёшлар терма жамоасига аъзо ва номзод футболчилар бор. Айнан ана шу футболчиларни тўғри йўналтириш ва терма жамоага муносиб қилиб тарбиялаш учун Александр Хомяков, Вали Келдиев ва Дилшод Андаевлар ўзаро келишган ҳолда режаларни клуб раҳбариятига тақдим этди. Айнан Мираброр Зуфаровичнинг топшириқларини бажаришда дастлабки вазифа шундан иборат бўлди. Яъни, терма жамоа учун клубларда олиб борилаётган ишлар дастлабки мақсаддир.

Ўринбосарлар сафида ҳаракат қилиб келаётган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзолари ва номзодларни ҳар бири билан алоҳида дастур асосида, қўшимча ишлар олиб борилади. Асосий таркибдан ўрин олиш ва кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиб, терма жамоага муносиб сифати бориши таъминланади.

Асосий таркибдан нима учун сўнгги йиллардан терма жамоага муносиб футболчилар кам бўлаётганлиги ўрганилиб, керакли режа асосида айнан академиямиз тарбияланувчиларини терма жамоага етказиш вазифаси ўрганилди.

Йиғилиш сўнггида кейинги тўрт йиллик режалар тақдим этилди ва тасдиқлаш учун тайёрланди.

Манба: fcmashal.uz
Киритилди: 12:50, 13.08.2014.
Ўқилди: 3315 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.