Кириш Регистрация
08/05 00:00 ПСЖ 0-1 Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид 2-1 Бавария
10/05 23:45 Фрозиноне - Интер
11/05 00:00 Ницца - Гавр
11/05 00:00 Брест - Реймс
11/05 00:00 Алавес - Жирона

Нанкин-2014. Ўсмирлар олимпиада ўйинларини футболчилар бошлаб берадилар

Баҳо:
+ | -
Маълумки, жорий йилнинг 16-28 август кунлари Хитойнинг Нанкин шаҳрида ўсмирлар ўртасида II ёзги Олимпиада ўйинлари ўтказилади. Мазкур мусобақаларда дунёнинг 204 давлатидан келган 3787 нафар ўсмир-қизлар спортнинг 30 тури бўйича ўтказиладиган мусобақаларда ғолиблик учун баҳс юритадилар. “Нанкин-2014” ўйинларида Ватанимиз шарафини 28 нафар спортчимиз 14 спорт турида ҳимоя қиладилар.    Олимпиада ўйинлари 14 август куни футбол бўйича қизлар ўртасида ўтказиладиган гуруҳ баҳслари билан бошланади. Биринчи бўлиб майдонга “А” гуруҳи вакиллари Папуа Янги Гвения ва Венесуэла терма жамоалари тушадилар. Ушбу учрашув Тошкент вақти билан соат 15:00да бошланади. Ушбу учрашув ниҳоясига етгач, “В” гуруҳидан ўрин эгаллаган Хитой ва Мексика терма жамоалари ўзаро куч синашадилар. Мазкур ўйин Тошкент вақти билан соат 17:45да бошланади.    16 август куни иккинчи ўсмирлар ёзги олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. Эслатиб ўтамиз, Давлатимиз байроғини стадион узра олиб ўтишдек шарафли вазифа бокс бўйича Жаҳон ва Осиё чемпиони Бектемир Мелиқўзиевга ишониб топширилган.    17 август куни бир йўла спортнинг 17 тури бўйича баҳсларга старт берилади. Шу куни оғир атлетика, триатлон, таэквондо, ўқ отиш, дзюдо, қиличбозлик ва сузиш мусобақаларида иккинчи ўсмирлар олимпиада ўйинларининг дастлабки ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлади.    Қуйида, 17 август куни мамлакатимиз спортчилари иштирок этадиган мусобақалар берилган:    Стол тенниси – Регина Ким саралаш босқичида иштирок этади. Мусобақалар Тошкент вақти билан соат 07:00да бошланади.    Академик эшкак эшиш – Шахбоз Абдужабборов ва Юлдуз Кульгавая яккалик қайиқларда ўтказиладиган саралаш баҳсларида иштирок этадилар. Мусобақалар Тошкент вақти билан соат 07:00да бошланади.    Сузиш – Андрей Правдивцев 100 метр масофага брасс усулида сузиш мусобақасида совринли ўринлар учун кураш олиб боради. Мусобақалар Тошкент вақти билан соат 07:00да бошланади.    Дзюдо – Сухроб Турсунов оғирлик вазни 66 кг.гача бўлган полвонлар беллашувида медаллар учун курашга киришади. Мусобақалар Тошкент вақти билан соат 10:00да бошланади.    Спорт гимнастикаси – Тимур Қодиров кўпкураш мусобақасининг саралаш баҳсларида иштирок этади. Мусобақалар Тошкент вақти билан соат 10:30да бошланади.    Оғир атлетика – Адҳамжон Эргашев оғирлик вазни 56 кг.гача бўлган полвонлар баҳсида медаллар учун кураш олиб боради. Мусобақалар Тошкент вақти билан соат 15:00да бошланади.
Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 13:14, 13.08.2014.
Ўқилди: 4485 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.