Кириш Регистрация
05/09 00:00 Бетис 1-0 Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич 0-2 Ливерпуль
05/09 16:30 Ньюкасл 2-2 Борнмут
05/09 18:00 Қўқон-1912 1-1 Динамо
05/09 18:00 Сўғдиёна 5-2 Машъал
05/09 18:00 Фиорентина 1-2 Торино
05/09 19:00 Брентфорд 1-1 Сандерленд
05/09 19:00 Брайтон 1-1 Лидс
05/09 19:00 Фулхэм 2-3 Кристал Пэлас
05/09 19:00 Манчестер Сити 1-0 Ковентри Сити
05/09 19:00 Ноттингем Форест 0-0 Тоттенхэм
05/09 19:15 Атлетик Бильбао 3-0 Атлетико
05/09 20:15 Қизилқум 3-2 Бухоро
05/09 21:00 Интер 3-2 Наполи
05/09 21:30 Райо Вальекано 3-2 Расинг
05/09 21:30 Халл Сити 0-0 Астон Вилла
05/09 23:45 Рома 2-1 Аталанта
06/09 00:00 Вильярреал 2-3 Депортиво
06/09 18:00 Эвертон - Ман. Юнайтед
06/09 18:00 Фрозиноне - Венеция
06/09 18:00 Парма - Монца
06/09 19:15 Валенсия - Барселона
06/09 20:30 Арсенал - Челси
06/09 21:00 Болонья - Сассуоло
06/09 21:30 Осасуна - Алавес
06/09 21:30 Малага - Леванте
06/09 23:45 Ювентус - Милан
07/09 00:00 Эспаньол - Севилья
07/09 21:30 Кальяри - Лечче
07/09 22:00 Хетафе - Сельта
07/09 23:45 Удинезе - Лацио

Нанкин-2014 бошланди!

Баҳо:
+ | -

Кеча ўсмирлар ўртасидаги иккинчи Олимпия ўйинларининг очилиш ўйинлари бўлиб ўтди. Бугундан эса спортчилар баҳсларга киришишди. Сайтимиз орқали ўзбекистонлик спортчиларнинг иштироклари билан танаштириб борамиз.

Стол тенниси. Регина Ким биринчи баҳсда франциялик Аудрей Зарифга ютқазиб қўйди. Дастлабки сетда ҳамюртимиз 11-9 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, қолган 3та сетда (3-11, 4-11, 8-11) имкониятни бой берди. Якуний ҳисоб - 1-3. Ҳамюртимиз иккинчи ўйинни жанубий кореялик Сери Паркка қарши ўтказади.

Академик эшкак эшиш. Яккалик баҳсларида Юлдуз Кульгавая 1000 метрга ўтказилган саралаш баҳсларида ўз гуруҳида сўнгги 6-ўринни эгаллади. Ҳамюртимиз ярим финалга чиқиш учун яна бир саралаш босқичида иштирок этади.

Шаҳбоз Абдужабборов ҳам худдий шундай масофага ўтказилган саралаш босқичида ўз гуруҳида маррани учинчи бўлиб кесиб ўтди. Гуруҳ ғолиби ярим финалга тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритган бўлса, қолган спортчилар яна бир саралашда қатнашадилар.

Сузиш. Эркаклар ўртасида 100 метр масофага брасс услубида сузишда иштирок этаётган ўзбекистонлик спортчи Андрей Правдивцев саралаш босқичида иштирок этди ва ўз гуруҳида финишга биринчи бўлиб етиб келди. У 1:03.99 натижа қайд этди. Аммо бу кўрсаткич унинг ярим финалга чиқишига етарли бўлмади.

Дзюдо. 66 кг.гача бўлган вазн тоифасида Суҳроб Турсунов баҳсларга киришди. У дастлаб болгариялик Тарапановни "иппон" билан мағлуб этди. Чорак финалда эса ҳамюртимиз украиналик Богдан Ядовга имкониятни бой бериб қўйди. Шунинг сўнг Турсунов бронза медали учун саралаш баҳси доирасида беларуслик Дмитрий Минков устидан соф ғалабага эришди. Суҳроб арманистонлик Дермишянни ҳам мағлуб этса, бронза медали учун баҳсда қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 12:11, 17.08.2014.
Ўқилди: 3032 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик