Кириш Регистрация
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан 3-0 Верона
28/12 19:00 Кремонезе 0-2 Наполи
28/12 19:00 Сандерленд 1-1 Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас 0-1 Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья 1-1 Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер
30/12 00:45 Рома - Женоа

Таниқли футболчиларнинг афоризмлари

Баҳо:
+ | -

«Мен футболни яхши кўраманми, демак, ўзимни яхши кўраман» — Криштиану Роналду.
 
«Сен биринчи бўлсанг, биринчисан, лекин иккинчи бўлсанг ҳеч кимсан» — Роналду.

«Мен ҳаммасини тушундим ва бажардим. Аммо 19 ёшимда дунёга машҳур бўлишимни ақлимга сиғдиролмасдим. Бу орзуларимнинг рўёбга чиқиши» — Рафаэль Варан.

«Мен отамни унчалик ҳам тушунмасдим. Лекин бир гапини ҳеч қачон унутмайман, у менга «Тўхтама, ўғлим» дерди. Бу гап ҳаётимда муҳим ўрин тутди. Унга раҳмат айтаман» — Криштиану Роналду.

«Унутма — ўта оддий нарсани мураккаблаштириб юборсанг, ўзинг ҳам қўрқиб кетасан» — Икер Касильяс.

«Сардор бўлишни хоҳлайсанми? Марҳамат, қадрингни билсанг бўлгани» — Серхио Рамос.

«Футбол — мухлисларнинг меҳри, мураббийнинг миннатдорчилиги, ишқибозларнинг қўрқуви ва ота-онангизнинг фахр ҳиссини туйиши» — Месут Ўзил.

«Пешона терисини тўкмай, жароҳатланмай туриб катта ғалабаларга эришиб бўлмайди» — Кака.

«Моуринью ёки Фергюсон? Бу икки инсон «Феррари» ва «Порше» кабидир. — Криштиану Роналду.

«Майдондаги рақиб душман эмас, у ҳурматга лойиқ. Чунки у атиги 90 дақиқа рақобат қилади, кейин эса дўстга айланиши мумкин» — Анхель Ди Мария.

«Менга қимматбаҳо бутси керак эмас, ажойиб майдон бўлса бас» — Криштиану Роналду.

«Ўйинчиларни танқид қилишдан олдин ўзингиз бунга арзийсизми, йўқми, шуни эсдан чиқарманг» — Жозе Моуринью.

«Мен болалигимда бир марта қароримни ўзгартирганман. Ўшанда менга ишонч билдиргани учун ота-онамга раҳмат айтаман» — Карим Бензема.

«Ишонч билан айтаман, агар Хави ёки Иньеста бўлмаса ҳеч нарса қила олмаслигим бўлмаган гап» — Лионель Месси.

«Ҳатто ойлик тўлашмаса ҳам футбол ўйнайвераман» — Месси.

«Мен юлдузларни сотиб олмайман, мен юлдуз тарбиялайман» — Арсен Венгер.

«Футбол жамоаси чиройли аёлларга ўхшайди. Гўзаллигини эслатиб турмасанг, эсидан чиқариб юборади» — Арсен Венгер.

Низомжон ИСЛОМОВ

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 13:51, 21.08.2014.
Ўқилди: 10674 марта.
Фикрлар: 35 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.