Кириш Регистрация
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло 0-2 Кальяри
19/05 18:00 Монца 0-1 Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе 1-1 Эмполи
19/05 19:00 Навбаҳор 1-0 Нефтчи
19/05 19:00 ОКМК 5-3 Сўғдиёна
19/05 20:00 Манчестер Сити 3-1 Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед 0-3 Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал 2-1 Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд 2-4 Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон 0-2 Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли 1-2 Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси 2-1 Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас 5-0 Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль 2-0 Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон 2-4 Фулхэм
19/05 21:00 Интер 1-1 Лацио
19/05 22:00 Валенсия 1-3 Жирона
19/05 22:00 Вильярреал 4-4 Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао 2-0 Севилья
19/05 22:00 Атлетико 1-4 Осасуна
19/05 22:00 Барселона 3-0 Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис 0-2 Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис 0-0 Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка 2-2 Альмерия
19/05 22:00 Гранада 1-2 Сельта
19/05 23:45 Рома 1-0 Женоа
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

«Металлург» - «Бухоро» - 4:3. Натижа олдиндан маълум эдими?

Баҳо:
+ | -

Тотализаторлар ва букмекерлик конторалари замонавий футболнинг ажралмас қисмига айланиб кетган. Бундай корхоналар кўпгина футбол клубларининг бош ҳомийсига айланиб улгуришган ҳаттоки.

Биз бундай бизнесни оқламаймиз, бизда тотализаторлар ҳаракати тақиқланган. Аммо ҳозирги кунда тотализаторлар келишилган ўйинларни аниқлашда муҳим ташкилотга айлангани ҳам бор гап. Яъни бирорта ўйинни кўрмасдан туриб, ўша ўйинга тикилаётган ставкаларни  таҳлил қилиш орқали учрашувнинг натижаси олдиндан маълум эканини аниқлаш мумкин.

Буни қарангки, тотализаторлар билан ҳамкорликда ишлайдиган Европадаги таҳлил компанияларидан бири кеча Ўзбекистон чемпионатининг Олий лигаси 17-тури доирасида бўлиб ўтган битта учрашувни келишилган деб топди.

Бекобод шаҳрида бўлиб ўтган "Металлург" - "Бухоро" ўйини таҳлил компаниясининг шундай хулосасига сабаб бўлган.

Эслатиб ўтамиз, биринчи бўлимдан кейин бекободликлар 2:0 ҳисобида олдинда боришаётган эди. Иккинчи бўлимда ҳисоб 2:1, 3:1, 3:2, 3:3 кўринишини олди ва ўйин тугашига бир неча дақиқа қолганида "Металлург" ғалаба тўпини киритди.

Ўйиндан олдинги шубҳа
"Металлург" - "Бухоро" ўйини олдидан қабул қилинган ставкалар шубҳа уйғота бошлади", - дейилади ҳисоботда. "Деярли барча пул тикувчилар ушбу ўйинда "Металлург"нинг ғалаба қозонишини ва учрашувда 3тадан ортиқ гол урилишини билишган. Натижада ушбу ўйинга меъёридан ортиқ ставкалар қўйилди".

Ўйин давомида шубҳа
"Шунингдек, ушбу ўйин давомида ставкаларни қабул қилиш давом этди. Ўйиннинг турли дақиқаларида ҳар иккала жамоа учун мураккаб туюлган вазиятларда ўша жамоанинг гол уришига ставкалар тикилиши давом этди. Бу эса пул тикувчиларнинг ишонч билан, олдиндан натижани билган ҳолда ставка қўйиб борганини билдиради", - дейилади ҳисобот давомида.

Якуний хулоса
"Умуман олганда, ўйинда кўп гол урилишини ва "Металлург" битта тўп фарқи билан ғалаба қозонишини тотализаторга пул тикувчилар олдиндан билишган. Ушбу ўйин шубҳали ва катта маблағ ишлаш мақсадида келишилган деб ҳисобланиши лозим", - дея ҳисоботга якун ясалади.

Мураббийларнинг фикрлари
Ўйиндан кейин "Бухоро" бош мураббийи Эдгар Гесс ва "Метулларг" катта мураббийи Микола Шевченконинг фикрларига эътиборингизни қаратамиз.

"Иккинчи давра бошида тўртта қийин ўйин бор эди, шукур, улар ортда қолди. Энди ғалабаларимиз бошланиши керак. Аутсайдерлар сафида бораётган асосий рақибларимиздан тўлақонли очколарни ола билсак, марра бизники", - дейди Эдгар Гесс.
P.S.: Гесс иккинчи даврадаги дастлабки 4та ўйинда мағлуб бўлишини олдиндан билганми? Бундан кейинги ўйинларда ғалаба қозонишини ҳам олдиндан биладими?

"Ғалабага эришганимиз жуда яхши. Аммо мени ташвишга солаётгани кўп гол ўтказиб юборганимиз. Агар ҳимояланишни ўрганмасак, натижага эришишимиз қийин кечади. “Локомотив” билан ўйинда бешта, бугун учта гол қўйиб юбордик. Жиддий рақиблар аяб ўтиришмайди", - дейди Микола Шевченко.
P.S.: Мураббийларимиз интервью беришни қойиллатишади.

Бу "Металлург"нинг ўйини биринчи марта шубҳа остига олинган ҳолат эмас. Ўтган йили "Рейтинг Букмекеров" ташкилоти "Металлург" иштирокидаги ўйинни "келишилган" деб топганди.

Таҳлил компанияси хулосаси ОФК ва ФИФАга юбориладими ёки йўқми, билмадик. Аммо ҳисобот юқори ташкилотларга тақдим қилинадиган бўлса, Ўзбекистон футбол федерациясини жиддий жазолар кутиши мумкин. Клубларимиз ОЧЛдан четлатилиши ҳам мумкин.

Умид қиламиз, ЎФФ ва ЎзПФЛ вазиятни зудлик билан ўрганиб чиқиб, ўйин ростдан келишилган бўлса, клубларга нисбатан тегишли чораларни кўришади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 14:48, 23.08.2014.
Ўқилди: 9412 марта.
Фикрлар: 78 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.