Кириш Регистрация
05/09 00:00 Бетис 1-0 Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич 0-2 Ливерпуль
05/09 16:30 Ньюкасл 2-2 Борнмут
05/09 18:00 Қўқон-1912 1-1 Динамо
05/09 18:00 Сўғдиёна 5-2 Машъал
05/09 18:00 Фиорентина 1-2 Торино
05/09 19:00 Брентфорд 1-1 Сандерленд
05/09 19:00 Брайтон 1-1 Лидс
05/09 19:00 Фулхэм 2-3 Кристал Пэлас
05/09 19:00 Манчестер Сити 1-0 Ковентри Сити
05/09 19:00 Ноттингем Форест 0-0 Тоттенхэм
05/09 19:15 Атлетик Бильбао 3-0 Атлетико
05/09 20:15 Қизилқум 3-2 Бухоро
05/09 21:00 Интер 3-2 Наполи
05/09 21:30 Райо Вальекано 3-2 Расинг
05/09 21:30 Халл Сити 0-0 Астон Вилла
05/09 23:45 Рома 2-1 Аталанта
06/09 00:00 Вильярреал 2-3 Депортиво
06/09 18:00 Эвертон - Ман. Юнайтед
06/09 18:00 Фрозиноне - Венеция
06/09 18:00 Парма - Монца
06/09 19:15 Валенсия - Барселона
06/09 20:30 Арсенал - Челси
06/09 21:00 Болонья - Сассуоло
06/09 21:30 Осасуна - Алавес
06/09 21:30 Малага - Леванте
06/09 23:45 Ювентус - Милан
07/09 00:00 Эспаньол - Севилья
07/09 21:30 Кальяри - Лечче
07/09 22:00 Хетафе - Сельта
07/09 23:45 Удинезе - Лацио

Нанкин-2014. Боксчиларимиз ярим финалда!

Баҳо:
+ | -

Хитойнинг Нанкин шаҳрида ўтказилаётган II ўсмирлар ёзги олимпиада ўйинларида бугун бокс бўйича мусобақалар бошланди.

Маълумки, бокс бўйича ўтказиладиган мусобақаларда уч нафар чарм қўлқоп усталаримиз – Сулаймон Латипов (46-49 кг), Бектемир Мелиқўзиев (-69 кг) ва Козимбек Мардонов (-75 кг) Ватанимиз шарафини ҳимоя қиладилар.

Қуръа натижаларига кўра, Сулаймон Латипов ва Бектемир Мелиқўзиев тўғридан-тўғри ярим финалга чиқишган бўлса, Козимбек Мардонов бугун чорак финал жангида финляндиялик Калле Каллиоинен билан баҳс юритди.

Эътиборлиси, ярим финал йўлланмаси учун кечган ушбу жанг ҳамюртимизнинг тўлиқ устунлигида ўтди ва 3:0 ҳисобида зафар қучган Козимбек Мардонов ярим финалга чиқди.

Энди ҳар уччала спортчимиз 24 август куни ўтказиладиган ярим финал баҳсида рингга кўтариладилар. Сулаймон Латипов япониялик Субару Мурата билан баҳс юритса, Бектемир Мелиқўзиев Беларус вакили Иляс Адзинаев билан куч синашади. Яна бир юртдошимиз Козимбек Мардонов эса финал йўлланмаси учун украиналик Рамил Гадзиевга қарши жанг олиб боради.

Ярим финалда ғолиб чиққанлар ҳал қилувчи финал баҳсида олтин медаллар учун кураш олиб боришса, мағлуб бўлганлар учинчи ўрин учун кечадиган жангларда рингга чиқишади.

Бронза медаллар учун жанглар 25 август куни ўтказилса, финал жанглари 27 август куни ўтказилади.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 18:18, 23.08.2014.
Ўқилди: 4577 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик