Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон 0-1 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Сергей Лушан: «Бизга зич ҳимояни ёриб ўтадиган робот етишмаяпти»

Баҳо:
+ | -

“Бунёдкор” – “Локомотив” учрашувидан кейинги матбуот анжуманиниг иккинчи қисмида “қалдирғочлар” устози қатнашди.

- Жуда-жуда аламли мағлубиятни қабул қилиб олдик. Ўйин ҳақида кўп гапирмоқчи ҳам эмасман. Оғир ўйин. Зич ҳимояни ёриб ўтадиган робот етишмаяпти. Майдондаги футболчилар буни уддалай олишмаяпти. Тўпни кўп назорат қилишимиз эса натижа бермади. Ишлаймиз, камчиликларни тўлдирамиз. Рақибни ғалаба билан табриклайман. Бундай аламли мағлубиятни қабул қилиб олган биринчи жамоа эмасмиз. Шундай экан, уни унутамиз ва кейинги ўйинга тайёргарлик кўрамиз. Сардор Рашидовни умуман олганда бугун майдонга туширмоқчи ҳам эмасдим. Чунки у Бокуда қийин ўйин ўтказганди. Уни функционал ҳолати тайёр эмасди. У майдонга чиқиб, кутилган ўйинни кўрсатиб беролмади. Сардор жамоа етакчиларидан бири бўлганлиги учунгина ўйин ўзгаришига умид қилиб туширгандим. Акрамжон Комилов ёмон ўйин кўрсатмади. Бироқ натижа ёмон бўлган ўйинларда чиройли ўйнаган ўйинчи ҳам кўзга ташланмайди, - дейди Сергей Иванович.

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 21:45, 23.08.2014.
Ўқилди: 4900 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [5535]

Ҳусанов Месси ва Роналду билан бирга ЖЧ-2026нинг рамзий терма жамоасидан ўрин олди [4576]

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [3329]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3201]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [3064]

19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [3008]

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди [2841]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [2510]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2401]

ФИФА ЖЧ-2026нинг мухлислар талқинидаги рамзий терма жамоасини эълон қилди [2266]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик