Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Нанкин-2014. 25 август куни уч нафар спортчимиз медаллар учун кураш олиб боради

Баҳо:
+ | -

Хитойнинг Нанкин шаҳрида давом этаётган II ўсмирлар ёзги олимпиада ўйинларида 25 август куни спортнинг 11 турида баҳслар ўтказилиб, шундан олтитасида медаллар ўйналади.

Мамлакатимиз спортчилари юнон-рум кураши ҳамда бокс бўйича ўтказиладиган мусобақаларда медаллар учун кураш олиб борадилар.

Жумладан, бокс бўйича вазни 75 кг.гача бўлган спортчилар ўртасида бронза медали учун кечадиган баҳсда Козимбек Мардонов хорватиялик Лука Плантичга қарши рингга кўтарилади. Ушбу жанг Тошкент вақти билан соат 17:45да бошланади.

Юнон-рум кураши бўйича бўлиб ўтадиган беллашувларда эса икки нафар юртдошимиз Илхом Баҳромов (-50 кг) ҳамда Абубакр Алимов (-69 кг) ғолиблик учун кураш олиб борадилар. Ҳозирча ҳар икки спортчимизнинг саралаш босқичидаги дастлабки рақиблари маълум эмас.

Эслатиб ўтамиз, 24 август кунги мусобақаларнинг якунларига кўра Ўзбекистон спортчилари ҳисобида 7 та медаль мавжуд.

Қуйида, ўсмирлар олимпиада ўйинларида айни пайтга қадар совринли ўринларни эгаллаган спортчиларимиз берилган:

Олтин - Суҳроб Турсунов (дзюдо, жамоавий)
Олтин - Владимир Свечников (ўқ отиш, микст)

Кумуш - Умида Абдуллаева (таэквондо)
Кумуш - Фарҳодбек Собиров (оғир атлетика)

Бронза - Суҳроб Турсунов (дзюдо)
Бронза - Адҳамжон Эргашев (оғир атлетика)
Бронза - Тимур Қодиров (спорт гимнастикаси)

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 18:57, 24.08.2014.
Ўқилди: 4676 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.